
ҚарДУ ўқитувчиси Испанияда илмий стажировка ўтамоқда
Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети Лингвистика кафедраси ўқитувчиси Орзигул Отамуродова ҳозирда Испаниянинг Сориа шаҳридаги Валладолид университетида Erasmus+ ICM KA171 дастури доирасида илмий стажировка ўтамоқда. У стажировка давомида Таржимонлик факультетида инглиз ва ўзбек адабиётида 1- ва 2-жаҳон урушининг ёритилиши, ёзувчиларнинг уруш воқеаларини бадиий талқини ҳамда қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларини тасвирлаш услублари бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. Шу билан бирга, ҳамкор университетнинг ўқув ва илмий фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Куни кеча О.Отамуродова Қарши давлат университети, Ўзбекистоннинг миллий қадриятлари, шунингдек, Richard Oldington ва ўзбек насрида уруш ва шахс талқини мавзусида тақдимот ўтказди. Тақдимотда илмий раҳбар Профессор Xuan Miguel Zarandona Fernandez, факультет декани Miguel Ibanez ва бир гуруҳ илмий тадқиқотчилар иштирок этдилар. Ҳозирда илмий стажировка давом этмоқда.