16-ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни”
Маълумки, 16-ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан шу кунларда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Эътиборлиси, ҳафталик ватанимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳурмат, бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга. Қарши давлат университетида “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди. Мамлакатимизда миллатлараро ва динлараро тотувлик ҳамда бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган беқиёс ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу соҳада олиб борилаётган изчил сиёсатнинг замирида очиқ ва бағрикенг, бирдам ва ҳамжиҳат жамият равнақини таъминлашдек эзгу мақсад ўз мужассамини топган. Тадбир давомида мавзу доирасида маърузалар, шунингдек, ёқимли куй-қўшиқлар тингланди.