Қарши давлат университети Хотин-қизлар кенгаши фаолияти ўрганилди
Бугун, 11-ноябрь куни, Қарши давлат университетига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 20-августдаги 316-сонли буйруғи ижроси юзасидан Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши фаолиятини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан университетда хотин-қизлар билан ишлаш тизимини тўғри йулга қўйганлиги, аёл педагоглар, ходималар ва талаба-қизларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базасининг мавжудлиги, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси ва декан маслаҳатчиларининг иш режаси ҳамда талабалар турар жойида яшаётган талаба-қизларга яратилган шарт-шароитлар, “Қизларжон”, “Лидер қизлар” клублари фаолиятини тизимли йулга қўйилганлик ҳолатлари батафсил ўрганилди. Якунда университет Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши фаолияти ижобий баҳоланди.