Ҳайвонот оламини ўрганишнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари
Жорий йилнинг 7-8-ноябрь кунлари Қарши давлат университетида Зоология кафедраси томонидан “Ҳайвонот оламини ўрганишнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлар фаунасини ўрганишнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари, паразититизм, ўсимлик зараркунандалари, биозарарланиш ва экологик хавфсизлик муаммоларига бағишланган илмий тадқиқотлар ҳақида сўз борди.
Конференция ялпи мажлисида зоолог, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги Азимов Жалолиддин Азимович, Россия Федерацияси Олтой давлат университети биология фанлари доктори, профессор Яковлев Роман Викторович, Қозоғистон Республикаси Павлодар педагогика институти биология фанлари доктори, профессор Жумабекова Бибигул Каллибековна, Хоразм Маъмун академияси раиси, биология фанлари доктори, профессор Абдуллаев Икрам Искандарович, Ўзбекистон зоологлар жамияти раиси, биология фанлари доктори, профессор Кучбоев Абдурахим Эргашевичнинг маърузалари тингланди.
Анжуман шўбаларидан сўнг зоология фанининг долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболлари, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва барқарор фойдаланиш, уни муҳофаза этиш ва мониторинг қилиш асослари юзасидан муҳим таҳлил ва хулосалар ишлаб чиқилди ҳамда келгуси амалга ошириладиган режарлар белгилаб олинди.