Маркетинг бўлими

21 April, 2021

Бўлим бошлиғи: 

Ахмедов Улуғбек Акрамович

Телефон: (+99891) 

E-mail: 

Таркиби: 

Иқтисодчи: 

Назоратчи: Салохиддинова Дилноза Эшпўлатовна

Назоратчи: Негматиллаева Шахризода Умаралиевна

Ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича муҳандис: Мўминова Дилноза Зокировна

Бўлим ходимлар сони талабалар контенгентига боғлиқ ҳолда 2-4 кишидан иборат бўлиб, унга раҳбарликни бошлиқ амалга оширади. Ходимларнинг штат жадвали ректор томонидан тасдиқланади. Бўлим ходимларининг иш ҳақи (разряди) университетнинг умумий сметаси доирасида ҳал қилинади ва бўлимнинг иш натижаларига кўра бюджет маблағ ҳисобидан 50 % гача қўшимча ҳақ белгилаш ҳуқуқига эга.

Маркетинг хизмати бўлими инспекторлари вазифалари

Бўлим бошлиғи:

Республика ва тегишли ҳудудлар (вилоятлар) иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳа тармоқларининг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда янги таълим йўналишлари ёки мутахассисларни очиш, шунингдек  таълим бозори талабларига жавоб бермайдиганларни тўхтатиш бўйича тайёрланган таклифларни таҳлил қилиш ва вазирликнинг тегишли бўлимларига тақдим этиш.

Талабалар қабули кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар)нинг мавжуд таълим йўналишлари ёки мутахассисликларга бўлган талаблари (буюртмалар)ни ҳисобга олган ҳолда давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва истиқболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш.

Университет битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш, тақсимот комиссияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал  эҳтиёжларига мувофиқ битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини (дастлабки,аниқлашган) ишлаб чиқиш ва якуний тақсимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчиларнинг шаҳсий тақсимот қайдномасини тузиш ҳамда умумлаштириш.

Янги ўқув йили қабул режасининг бажаралиши (давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича қабул режаси, тушган аризалар, конкурс, қабул қилинган талабалар сони, уларнинг курслари, таълим йўналишлари бўйича (мутахассисликлар) бўйича тақсимланиши, ўқитиш тиллари ва ҳ.к.) ҳақида маълумотлар банкини яратиш.

Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларнинг касбий маҳоратини ошириш ва битирувчиларни ишга тақсимлаш борасида университетнинг тегишли бўлинмалари (турли-илмий услубий кенгашлар, илмий, ўқув-услубий бўлинмалар, факультетлар, кафедралар ҳ.к.) билан ҳамкорлик қилиш, улар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда иштирок этиш, маркетинг сиёсатини амалга оширишда барча тегишли бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабалар билан шартномалар расмийлаштириш ва назорат қилиш инспекторлари вазифалари

Корхона, муассаса, ташкилотлар, жисмоний шаҳслар билан мутахассислар тайёрлаш бўйича контракларни расмийлаштириш.

Тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабалар билан ўқиш бўйича харажатлар фарқи ҳисоб-китобини олиб бориш (тегишли меёрий хужжатлар асосида).

Тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабалар билан ўқиш бўйича харажатларни ўз вақтида тўлатиш ишларини амалга ошириш (деканлар билан ҳамкорликда).

Халқаро маркетинг бўйича ишларни олиб бориш ҳамда маҳаллий ва хорижий жамғармалар, дастурлардан фойдаланиш, лойиҳалар тайёрлашда иштирок этиш.

Тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабалар сони бўйича маълумотлар тайёрлаш (ишчи режа асосида, кадрлар бўлими билан биргаликда).

Ёш кадрлар билан ишлаш инспекторлари вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2005-2006 ўқув-йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тоғрисида”ги 2005 йил 2 июнь ПҚ-92-сонли қароридаги барча таълим йўналишлари бўйича давлат гранлари асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш борасидаги  вазифаларни ўз вақтида бажариш ва назорат қилиш.

Университетда  тайёрланаётган олий малакали кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг эхтиёжини факультетлар, кафедралар ва маъмурят билан ўрганиш асосида маълумотлар банкини шакллантириш.

Меҳнат бозори конюктурасини ўрганиш, қабул кўрсаткичларига таклифни , истемолчиларнинг битирувчиларга бўлган реал буюртмалари асосида шакллантириш, талабалар контенгенти, битирувчиларнинг ишга жойлаштириш тўғрисидаги республика маълумотлар базасини ташкил этишга доир хужжатларни ўз вақтида  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиш (раҳбарят билан келишган ҳолда).

Давлат гранти асосида қабул қилинган бакалавр ва магистрлар билан ўқишни битиргандан сўнг таълим муассасаларида ёки корхоналарда камида уч йил ишлаб бериш ҳақида шартнома тузиш (бир ой ичида) битирувчиларни хоҳиш истагини инобатга олган ҳолда.

Давлат гранти асосида битирган ёш мутахассисларни республикамиз иқтисодиёти тармоқларида самарали фойдаланиш учун уларни ўз вақтида иш билан таминлашга кўмаклашиш (раҳбарят билан).

Ишга йўлланган талабаларнинг меҳнат шароитлари ва шартнома талабларини бажарилиши юзасидан аризаларни проректорлар ёрдамида кўриб чиқиш ва ечим қабул қилиш.

Битирувчи талабаларга бўлғуси иш ўрни тўғрисида кенгроқ ахборотлар бериш, меҳнат ярмаркаларни ўтказишни ташкил этиш (раҳбарят ёрдамида).

Ўтган ўқув йили битирувчиларини ишга жойлашганлиги тўғрисида маълумотлар тайёрлаш.