Маблағлар, моддий бойликлар ва мулкдан фойдаланиш тўғрисида

15 December, 2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–61-сон қарорининг 4-бандига асосан Қарши давлат университети томонидан давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, харид қилинган товарлар ва хизматлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда тасарруфдаги маблағлар, моддий бойликлар ва мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги

М А Ъ Л У М О Т Л А Р 

- Бюджетдан ажратилган маблағлар: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қарши давлат университети ўртасида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитишни молиялаштириш бўйича 2022-молия йили учун Битим имзоланган.

Ушбу Битимга асосан университет кадр буюртмачиси талаблари асосида Давлат таълим стандартларига мувофиқ баклавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича давлат буюртмаси асосида мутахассис кадрлар тайёрлашга оид таълим хизматлари кўрсатиш мажбуриятини олган.

Жумладан, кадр буюртмачиси яъни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ушбу Битимга асосан белгиланган нормативларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитиш харажатлари учун 2022-молия йили учун давлат бюджетидан жами 43 045 701,0 (қирқ уч миллиард қирқ беш миллион етти юз бир) минг сўм маблағ ажартилган. Шундан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 3 882 521,7 минг сўм, стипендия тўловлари учун 17 964 018,0 минг сўм, иш ҳақидан ажратма (ижтимоий солиқ) учун 499 692,2 минг сўм, ижтимоий нафақалар (уй-жой-коммунал хизматлар буйича хар ойлик компенсация туловлари, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш харажатлари ҳамда бошқа ижтимоий нафақалар) учун 758 309,0 минг сўм ва бошқа турли харажатлар учун 19 932 715,0 сўм маблағлар ажратилган.

Бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан 2022-йил 1-декабр холатига жами 39 112 039,6 минг сўм маблағ харажат қилинди.

- Харид қилинган товарлар ва хизматлар: 2021-йил 22-апрелда қабул қилинган “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сон Қонуни талабларига асосан Қарши давлат университети томонидан товар ва хизматлар сотиб олиш учун товар хом-ашё биржасининг электрон портали орқали жами 166 464 183,2 минг сўмлик 722 та шартномалар расмийлаштирилди. Шундан, сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш буйича 94 400,4 минг сўмлик 11 та шартнома, коммунал хизматлар бўйича 2 071 193,7 минг сўмлик 13 та шартнома, товар-моддий захиралари сотиб олиш бўйича 1 786 206,3 минг сўмлик 165 та шартнома, асосий воситаларни сотиб олиш бўйича 11 078 170,2 минг сўмлик 292 та шартнома, бошқа жорий харажатлар бўйича 85 269 070,9 минг сўмлик 95 та шартнома, янги биноларни қуриш бўйича 41 940 217,4 минг сўмлик 2 та шартнома, капитал таъмирлаш харажатлари бўйича 22 170 895,6 минг сўмлик 7 та шартнома, хизматларни сотиб олиш буйича 1 554 394,2 минг сўмлик 101 та шартномалар расмийлаштирилиб товар ва хизматлар харид қилинди.

- Амалга оширилаётган лойиҳалар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрсида”ги ПҚ-307-сон қарорининг 7-иловаси билан тасдиқланган “2022-2023 йилларда олий таълим муассасалари томонидан янги ишланма ва технологияларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастури”га асосан Қарши давлат университети томонидан 2022-йилда жами 590,0 млн.сўмлик қуйидаги янги ишланма ва технологияларни яратиш ва жорий этиш лойиҳалари амалга оширилди: 1. Юқори самарали “Олтин куз” препаратини пахтачиликда жорий этиш (лойиҳа қиймати 300,0 млн.сўм); 2. Маҳаллий хомашёдан технологик оқава сув таркибини муаллақ моддалардан тозалайдиган фильтр ишлаб чиқариш (лойиҳа қиймати 100,0 млн.сўм); 3.”Трансформер” стол-стул ясаш технологиясини жорий этиш (лойиҳа қиймати 40,0 млн.сўм); 4. Дисперсия йўли билан нанозарра ультра микроўғитлар ишлаб чиқариш (лойиҳа қиймати 50,0 млн.сўм); 5. Картошканинг юқори самарали янги навларини яратиш лойиҳа қиймати 50,0 млн.сўм); 6. Маккажўхорининг юқори самарали янги навларини яратиш (лойиҳа қиймати 50,0 млн.сўм).

Шунингдек, 2023-йилда қуйдаги лойҳалар амалга оширилиши режалаштирилган: 1. Қашқадарё шароитида фитопатоген касалликларга қарши биопрепаратлар яратиш учун микроорганизмлар тоза культурасини ажартиб олиш (лойиҳа қиймати 30,0 млн.сўм); 2. Қашқадарё вилояти ҳудудида тарқалган истеъмолбоп, доривор қўзиқоринлар ва уларни сунъий озуқа муҳитларида етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш (лойиҳа қиймати 1000,0 млн сўм).

- Тасарруфдаги маблағлардан фойдаланиш:

1. Бюджетдан ташқари тўлов-контрактдан тушган маблағлар ҳисобидан 2022-молия йилида жами 314 354 445,0 (уч юз ўн тўрт миллиард уч юз эллик тўрт миллион тўрт юз қирқ беш) минг сўм маблағ ишлатилиши режалаштирилган бўлиб шундан, I-гуруҳ харажатлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 81 507 002,0 минг сўм, стипендия тўловлари учун 7 029 004,0 минг сўм; II-гуруҳ харажатлари иш ҳақидан ажратма (ижтимоий солиқ) учун 9 780 840,0 минг сўм; III-гуруҳ харажатлари капитал қўйилмалар (янги қурилиш ишлари) учун 47 023 000,0 минг сўм; IV-гуруҳ бошқа харажатлар (коммунал хизматлар, сафар харажатлари, ТМЗ ва асосий воситаларни сотиб олиш, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари ва бошқа хизматларни сотиб олиш харажатлари, шунингдек, молиявий активлар ва мажбуриятлар бўйича харажатлар) учун 169 014 599,0 минг сўм маблағлар ажратилган.

Бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан 2022-йил 1-декабр холатига жами 226 309 625,9 минг сўм маблағ харажат қилинди.

2. Бюджетдан ташқари қўшма таълим дастурлари маблағлари ҳисобидан 2022-молия йилида жами 1 695 080,0 (бир миллиард олти юз тўқсон беш миллион саксон) минг сўм маблағ ишлатилиши режалаштирилган бўлиб шундан, I-гуруҳ харажатлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 1 463 429,0 минг сўм; II-гуруҳ харажатлари иш ҳақидан ажратма (ижтимоий солиқ) учун 175 616,0 минг сўм; IV-гуруҳ бошқа харажатлар (коммунал хизматлар, сафар харажатлари, ТМЗ ва асосий воситаларни сотиб олиш ҳамда бошқа хизматларни сотиб олиш харажатлари) учун 56 035,0 минг сўм маблағлар ажратилган.

Бюджетдан ташқари қўшма таълим дастурлари маблағлари ҳисобидан 2022-йил 1-декабр холатига жами 1 036 802,3 минг сўм маблағ харажат қилинди.

3. Бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022-молия йилида жами 3 815 717,0 (уч миллиард саккиз юз ўн беш миллион етти юз ўн етти) минг сўм маблағ ишлатилиши режалаштирилган бўлиб шундан, I-гуруҳ харажатлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 313 747,0 минг сўм; II-гуруҳ харажатлари иш ҳақидан ажратма (ижтимоий солиқ) учун 37 671,0 минг сўм; IV-гуруҳ бошқа харажатлар (коммунал хизматлар, сафар харажатлари, ТМЗ ва асосий воситаларни сотиб олиш ҳамда бошқа хизматларни сотиб олиш харажатлари) учун 3 464 319,0 минг сўм маблағлар ажратилган.

Бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022-йил 1-декабр холатига жами 2 840 739,8 минг сўм маблағ харажат қилинди.

- Моддий бойликлар ва мулкдан фойдаланиш:

Бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисоб рақамидаги бўш турган молиявий активлардан самарали фойдаланиш мақсадида жами 80 000 000,0 (саксон миллиард) минг сўм маблағ товар хом-ашё биржасининг электрон портали орқали шартномалар расмийлаштирилиб қуйидаги тижорат банкларига вақтинча фойдаланиш учун депозитга қўйилди:

- Чет эл капитали иштирокидаги "Invest Finans Bank" акциядорлик тижорат банкига 20 000 000,0 (йигирма миллиард) минг сўм;

- "Капиталбанк" акциядорлик тижорат банкига 30 000 000,0 (ўттиз миллиард) минг сўм;

- “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкига 30 000 000,0 (ўттиз миллиард) минг сўм.

 

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Б.Бойсунов 

Бош ҳисобчи А.Шодиев 

Режа-молия бўлими бошлиғи С.Холбаев