Умумий физика кафедраси

7 December, 2021

Кафедра мудири: физика–математика фанлари фалсафа доктори (PhD)

Қурбонов Абдулла Кенжаевич 

Телефон: (+998 97) 757-07-59

Электрон  манзили: abdulla101926@mail.ru

Кафедра тарихи

2021 йилда «Умумий физика» кафедраси ташкил топди. Кафедрада 1 та профессор, 3 та фан номзоди, доцент, 2  та  физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), 7 та ассистант ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Илмий салоҳият – 46 %. «Умумий физика» кафедраси 60530900 -  Физика йўналиши бўйича мутахассис чиқарувчи кафедра ҳисобланади.  Кафедрада «70530901 -  Физика (йўналишлар бўйича: оптика, магнитооптика, молекуляр оптика)» мутахассислиги бўйича магистратура мавжуд.

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган. Кафедра қошида иккита замонавий ахборот-коммуникация ва мультимедиа  воситалари билан жиҳозланган маърузалар зали мавжуд. Кафедрага ҳозирги кунда PhD.А.Қурбонов раҳбарлик қилмоқда.

Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш учун барча ёш ўқитувчилар тажрибали ўқитувчиларга бириктирилган. 3 нафар ўқитувчи докторлик илмий иши устида ишламоқда. Кафедра қошида илмий семинар фаолият кўрсатади.

Кафедра ЎзР ФА Астрономия институти, Самарқанд давлат  университетининг "Оптика" кафедраси, Ўзбекистон Миллий университетининг "Оптика" кафедраси, ЎзРФАнинг Ядро физикаси, Ион-плазма ва лазер технологияси, Полимерлар физикаси ва кимёси институтлари ва кўпгина республикамиздаги олий ўқув  юртлари билан ҳамкорлик асосида фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари кафедранинг МДҲ мамлакатлари Олий  ўқув юртлари билан ҳамкорлик шартномалари ҳам мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари Санкт-Петербург университети, Киев Миллий университетлари профессорлари билан ҳамкорликда мақолалар чоп эттиришмоқда ва ташриф буюришиб дарслар ўтмоқда. 2021-2022 ўқув йилида Киев Миллий университети профессори И.Ю. Дорошенка ҳамда доцентлар А.П.Науменко, В.С. Кудрялар ZOOM платформаси орқали талабаларга ва ёш олимларга маърузалар ўқишмоқда. 

Ишлаб чиқариш корхоналаридан Муборак газни қайта ишлаш корхонаси ходимлари билан шартнома асосида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Кафедра қошида “Ёш физиклар” тўгараги фаолият кўрсатади, унга 20 дан ортиқ иқтидорли талаба жалб этилган.

Кафедрада 5 та ўқув лабораторияси  мавжуд. Бундан ташқари "Молекуляр спектроскопия" ва гелиотехника соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боради. Магистрлар магистрлик диссертацияларини  бажаришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 20-майдаги ПҚ-1533-сонли қарорига кўра лабораторияларимиз Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини ривожлантириш фонди томонидан Германияда ишлаб чиқарилган янги лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланди.

Кафедрада илмий-тадқиқот ва услубий ишлар ҳам яхши йўлга қўйилган. Кафедра ташкилотчилигида ҳар 5 йилда Қарши давлат университетида Республика миқёсида «Замонавий физика ва астрономиянинг долзарб муаммолари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади. 2020-йилда кафедра томонидан Республика миқёсида Халқаро қатнашчилар иштирокида конференция ўтказилди. Охирги 3 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 1 та дарслик, 2 та электрон дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 3 та монография мувофиқлаштирувчи кенгаш рухсатномаси билан чоп этилди. 100 дан ортиқ илмий мақолалар эса дунёнинг нуфузли журналларида чоп этилди.

Кафедра аъзолари Халқаро, республика, вилоят ва университет миқёсида ўтказиб келинаётган илмий-амалий конференцияларда ўзларининг мақола ва тезислари билан  фаол иштирок этиб  келмоқдалар. Масалан, дотс. Б. Қўйлиев Қримда ҳар икки йилда бўладиган Халқаро конференцияда доимий равишда ўз маърузаси билан қатнашиб келмоқда.

“Кристаллар ва молекулалар спектроскопияси” XXI Халқаро конференция.

Доцент Б.Т.Қўйлиев (ўртада), Профессор А.Колл (ўнгда, Польша), профессор С.Ф.Бурейко (чапда, Россия, Санкт-Петербург университети)

Конференциялардан лавҳалар

2015-2017- йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та амалий лойиҳа бажарилди, шунингдек 2018-2020-йилларга режалаштирилган битта амалий лойиҳа бажарилди.

Кафедранинг иккита профессор-ўқитувчиси Б.Э.Хайриддинов, Б.Т.Қўйлиевлар докторлик диссертацияларини ҳимоя қиладиган ихтисослашган илмий кенгашга аъзодирлар.

Кафедрада режа асосида талабалар билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб борилади.

Маънавий-маърифий тадбирлардан лавҳалар

2017 йил 20-апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ №2909-сонли қарори ҳамда 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарордан келиб чиқиб кафедрада келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди. Улар қуйидагилар:

Илмий салоҳиятни ошириш.

Моддий техник базани замонавийлаштириш.

Таълим жараёнига Халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар  ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш.

Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш учун йўналишлар бўйича олиб бориладиган илм-фанни янада ривожлантириш, уни ишлаб чиқариш  корхоналаридаги муаммолар билан интеграциялашувини кучайтириш.

Илмий тадқиқот ишларнинг самарадорлигини ошириш ва соҳалардаги муаммоларни ечиш.

Иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига мунтазам равишда жалб қилиш.

Кафедранинг илмий даражали профессор-ўқитувчилари:

1. Б.Э. Хайриддинов  Т.ф.д. профессор

2. Б.Т.Қўйлиев  Ф-м.ф.н. доцент

3. Н.С. Холмирзаев  Т.ф.н. доцент

4. Г.С. Узоқова  П.ф.н. доцент

5. А.К.Қурбонов PhD. катта ўқитувчи

6. Й.Тошмуродов PhD. катта ўқитувчи