Ахборот технологиялари маркази

9 March, 2021

Ахборот технологиялари маркази бошлиғи:

Телефон: (+99875) 221 21 28

E-mail: 

Таълим сифатини оширишга бағишланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг иккинчи босқичи биринчи навбатда ахборот технологиялар ва масофавий ўқитишни ривожлантиришга боғлиқ. Ушбудан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 23 майдаги 230-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъат қарори ва 2002 йил 5 февралда бўлиб ўтган университет илмий кенгаши қарори асосида Қарши давлат университетида Ахборот технологиялари ва масофавий таълим маркази ташкил этилди.

Дастлаб О.М.Турғунов марказ раҳбари сифатида фаолият юритди. Бу даврда марказнинг ташкилий ишлари ҳамда замонавий технология воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Видеоконференция ўтказиш учун махсус хона ташкил қилинди ҳамда видеоконференциялар ўтказила бошланди. Шу пайтга келиб университет wэб-сайти www.қарду.узпак.уз ишга туширилди.

2005-2012 йилларда марказни А.Э.Холмуродов бошқарди. Бу йилларда марказ янада ривожлантирилди, марказ номи Ахборот технологиялари маркази деб ўзгартирилди. Замонавий техник воситалар билан қайта жиҳозланди. Юқори тезликда ва сифатли  интернет алоқаси ўрнатилди. Huawey технологияси асосида вазирликнинг видеоконференция жиҳозлари келтирилди ва ўрнатилди. Ахборот ресурс маркази компьютерлаштирилди. Университет Wэб-сайти www.kasu.uz номи билан фаолият юрита бошлади.

2012-2015-йилларда марказни Ш.Қ.Шойқулов бошқарди. Бу даврда марказда сезиларли ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Замонавий техник жиҳозлар билан янгиланиб борилди. Университетда локал, корпоратив ва глобал(Интернет) тармоғида ишлаш йўлга қўйилди. Университет Вэб-сайти www.qarshidu.uz номи билан фаолият юрита бошлади.

Марказда малакали, олий маълумотли мутахассислар фаолият юритмоқда. Марказ замонавий  компьютер ва мультимедиа воситалари билан қайта жиҳозланмоқда. Университет расмий Wэб сайти қайта ишланди ва доимий равишда янгилаб борилмоқда. Ҳозирги кунга келиб интернет тизими 40 Мб/с тезлик билан ТАС-ИХ тизимидаги интернет эса 150 Мб/с тезлик билан ишлаб турибди. Университетда ОТМни автоматлашириш тизими йўлга қўйилди ва фойдаланилмоқда.

Марказ ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида, “электрон ҳукумат”ни жорий этишда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантиришнинг жаҳон даражасидан келиб чиққан ҳолда миллий ахборот-коммуникация тизимини татбиқ этиш мақсадида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилган “Таълим” ахборот тизимлар мажмуасининг университетдаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Шунингдек, марказда ўқув фанларини ўзлаштириш ва талабалар билимини назорат қилиш учун университетнинг Моодле масофавий таълим тизими йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга келиб ушбу тизимга 671 та фан жойлаштирилган. Шу билан бирга марказ университетдаги барча ахборот тизимларини назорат қилиб боради.    

Марказ ўз фаолиятини амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқ ва фармойишлари, ҳайъат қарорлари ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.

Марказ фаолияти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги “Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш” бошқармаси, университет ректори ва ўқув ишлари бўйича проректори томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.

Марказнинг молиявий фаолияти университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Марказ бошлиғи университет ректорининг буйруғи билан тайинланади. Марказ университетнинг структуравий бўлими ҳисобланади. 

Марказнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

янги ахборот технологиялари бўйича электрон илмий, услубий қўлланмалар ва дарсликларни яратишда амалий ёрдамлар кўрсатиш, ҳамда уларни Интернет – халқаро ахборот тизимлари бўйича тарқатишни йўлга қўйиш;

масофавий ўқитиш ишларини амалга ошириш;

профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, иқтидорли талабаларни компьютер ва ахборот технологиялар бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида курслар ташкил этиш;

профессор-ўқитувчи ходимлар, тадқиқотчилар ва талабалар учун компьютер ҳамда ахборот технологиялари манбаларидан, Интернет - халқаро ахборот тизимларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш;

профессор-ўқитувчилар, ходимлар, талабалар ўртасида буюртмалар бўйича пуллик компьютер курсларини йўлга қўйиш;

амалиёт ва лаборатория дарсларини мультимедиа ва компьютер тизимлари орқали имитацион стендлар ва виртуал лаборатория дастурлар таъминотини яратиш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкил қилиш;

турли хил дастурлар яратиш ва уларни тадбиқ этиш;

АРМ кутубхонасининг электрон каталогини яратиш, “виртуал кутубхона” жорий этиш ва ундан фойдаланишни йўлга қўйиш;

компьютер тармоғини ташкил қилиш;

ахборот узатиш ва қабул қилиш воситаларидан (Интернет, электрон почта, модем алоқа, факс ва ш.к.) фойдаланиш ишларини амалга ошириш;

ахборот технологиялари бўйича Республика ва хорижий ўқув муассасалари ҳамда илмий текшириш марказлари билан ҳамкорликда илмий изланиш ишларини олиб бориш, Интернетдан фойдаланиб, хорижий давлат олий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатишни йўлга қўйиш;

ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишни компьютерлаштириш шу билан бирга ягона ахборот маконини яратиш, машғулотлар ўтказиш сифатини марказлашган ҳолда масофадан назорат қилишни амалга ошириш;

ахборот технологиялари учун зарур бўлган техник восита ва жиҳозларни замон талаблари асосида янгилаб туриш;

олий таълим тизимига янги ахборот технологияларини жорий этиш;

ахборотлар базасини яратиш ва уларни доимий маълумотлар билан янгилаб бориш;

видеоконференция, видеоконсультация ва видеодебатларни ташкил этиш;

университетнинг Wэб сайтини яратиш ва уни доимий янги маълумотлар билан янгилаб боришда амалий ёрдамлар кўрсатиш;

буюртмалар бўйича Wэб саҳифалар яратиш, дастурлар таъминотини тузиш, компьютер техникаларини созлаш ва ишга тушириш бўйича пуллик сервис хизматини кўрсатиш;

талабалар билимини назорат қилишни ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш;

академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига консалтинг хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа фаолият доирасида ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларни бажариш.

Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

университетда ташкил этиладиган жамоатчилик тадбирларида иштирок этиш;

марказ фаолияти доирасида ахборот жараёнлари ва масофавий таълим тизимини ривожлантириш борасида таклифлар билан университет Илмий, Услубий кенгашларида иштирок этиш ҳамда уларга аъзо бўлиш;

ахборот технологиялари ва масофавий таълим тизими бўйича янгиликларни, электрон қўлланмаларни белгиланган тартибда ўқув тизимига жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонунларига риоя қилган ҳолда, Низом мақсадларини бажариш учун марказ фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ахборот технологиялари ва масофавий таълим тизими, компьютер саводхонлиги, Интернет ва электрон почта тизимларидан фойдаланиш бўйича юридик ва жисмоний шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш, бўлимлар ташкил килиш;

ахборот технологиялари ва масофавий таълим тизими бўйича марказ фаолиятини ривожлантириш мақсадида халқаро ташкилотлар, компаниялар ва чет эл университетлари билан алоқалар ўрнатиш, учрашувлар ўтказиш ва иштирок этиш;

марказ ва бўлимларга қарашли компьютер техникасидан мақсадли ва унумли фойдаланишни назорат қилиб бориш;

республика олий ўқув юртларида яратилган электрон қўлланмаларнинг реестрини олиб бориш.

Марказнинг бурчлари қуйидагилардан иборат:

университетнинг ахборатлаштириш соҳасидаги ягона техникавий сиёсатини олиб бориш;

янги ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш;

ўз фаолиятини сифатли ва кафолатли амалга ошириш ва хизмат кўрсатиш.

ошкор қилиниши мумкин бўлмаган ахборотларни сир сақлаш;

моддий техника базаси ва жиҳозларни бойитиб бориш ва сақлашни таъминлаш.