![]() |
Шодмонов Нафас НамозовичАдабиётшунослик кафедраси мудири,
|
Шодмонов Нафас Намозович – филология фанлари доктори, профессор. 2009 йил 3 июлда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Д.067.02.16 рақамли илмий кенгашда “Шоҳиду-л-иқбол”нинг ўзбек бадиий-тарихий насри тараққиётидаги ўрни, манбалари ва матншунослик тадқиқи” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва филология фанлари доктори илмий даражасини олган.
Умумий иш стажи – 40, илмий ва педагогик иш стажи – 40 йил. Қарши давлат университетидаги педагогик иш стажи – 27 йил.
Н.Шодмонов ўзининг педагогик ва илмий тадқиқот фаолияти давомида жами 120 та иш эълон қилган, шулардан 105 таси илмий, 2 та ўқув қўлланма, 6 таси ўқув-услубий ишдан иборат. Докторлик диссертацияси ҳимоясидан кейин 70 та илмий иш, жумладан, илмий журналларда 15 та, тўпламда 20 та илмий мақола ҳамда 1 та монография ва 2 та ўқув қўлланма, 1 та дарслиги Вазирлик тавсияси билан нашр этилган.
Университет ташкил этилгандан буён "Адабиётшунослик" номи остида 1964 йилдан мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсатиб келади. Кафедрада профессор ва фан номзодларидан А.Шерматов, В.Тоҳирзода, А.Қаҳҳоров, Х.Ризаева, О.Икромов, А.Расулов, Т.Бозоров, Ф.Эшимов, П.Равшанов, Б.Йўлдошев, Д.Тўраев, Г.Имомовалар узоқ йиллар мудирлик вазифасида ишлаганлар. 2014 йил 29 майдан кафедра филология фанлари доктори Нафас Намозович Шодмонов бошқармоқда
"Адабиётшунослик" кафедрасида, 5120100 йўналишида бакалавр Кутубхона ва ахборот фаолияти 5350600 мутахассислиги бўйича. Ҳозирда 6 нафар докторант таҳсил олмоқда. Кафедра мутахссис бўлиб етишиши кутилаётган бўлсак кафедра ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида "Ўзбек тили ва адабиёти" фанларидан таълим бериш, шунингдек ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот ва китоб хизмати кўрсатишида иштирок этади ва ОТМлар ҳамда илмий тадқиқот муассасаларида фаолият олиб боради. "Адабиётшунослик" кафедрасида филология ва тилларни ўқитиш мутахассислиги бўйича магистр тайёрланади. Кафедрада нафар докторант таҳсил олмоқда. Кафедра мутахассис бўлиб етишиши кутилаётган бўлажак кадрлар ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида ўқитишда иштирок этади ва ОТМлар ҳамда илмий тадқиқот муассаларида фаолият олиб боради.
1. Адабиётшунослик
2. Адабиёт назарияси
3. Навоийшунослик
4. Ўзбек адабиёти тарихи
5. Ўзбек фолклори
6.Адабиётшунослик асослари
7. Шарқ тиллари
8. Матншунослик
9. Адабиёт ўқитиш методикаси
10. Янги ўзбек адабиёти тарихи
11. Ўзбек адабиёти
12. Хорижий тил
13. Мақом туркумидаги ғазаллар поэтикаси
14. Жаҳон адабиёти
15. Адабиётшунослик назарияси
16. Адабиётшунослик асослари
17. Кутубхона-ахборот фаолиятини бошқариш
18. Кутубхона-ахборот фаолияти маркетинги
19. Ҳужжатшунослик, ахборот таҳлили
20. Библографияшунослик
21. Кутубхона-ахборот фаолиятининг меёрий-ҳуқуқий асослари.
22. Ҳужжатшунослик иш юритиш асослари
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кўп йиллик фаолияти давомида 30 га яқин монографиялар, рисолалар, ўқув-услубий қўлланмалар, 10 га яқин ўқув қўлланмалар, 5 га яқин дарслик тайёрланди ва турли мавзулардаги илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди. Жумладан, 2022–2023 ўқув йилининг ўзида кафедра профессор-ўқитувчилари муаллифлигида 2 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма нашр этилди.
2018 йилдан буён кафедрада университет ҳузурида очилган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ўз фаолиятини юритмоқда. 2023 йилнинг апрель ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 100 нафарга яқин илмий тадқиқотчи ўз диссертацияларини муносиб ҳимоя қилиб, филология фанлари доктори ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлдилар.
2020-2023 йиллар давомида кафедра аъзоларидан 12 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини, 4 нафари филология фанлари доктори (DCs) илмий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Натижада кафедра Ўзбекистоннинг етакчи университетлари юқори илмий салоҳиятли кафедралари қаторидан жой олди.
2020 йилда, яъни бир йилнинг ўзида кафедра аъзоларидан Н.Султонова, Г.Равшанова, Р.Файзуллаева, Б.Ризаев, З.Намозова, О.Авазназаров, Н.Чўлиевалар, жами 7 нафар тадқиқотчи филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини, 2021–2022 йиллар давомида эса яна 7 нафар тадқиқотчи – Г.Имомова ҳамда Ш.Нуриддиновлар филология фанлари доктори (ДCс), Ғ.Шодмонов, Н.Умарова, М.Райҳонова, Т.Кенжаев, Ш.Акромовлар филология фанлари бўйича фалсафа доктори ((PhD) даражаси учун ёзилган илмий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Натижада кафедра Ўзбекистоннинг етакчи университетлари юқори илмий салоҳиятли кафедралари қаторидан жой олди.2022-2023 ўқув йилида 10.00.02- Ўзбек тили ва адабиёти 10.00.10- Матншунослик ва адабий манбашунослик ихтисослиги бўйича (PhD) (таянч докторантура) фаолият юритмоқда. Ҳозирда 6 нафар докторант таҳсил олмоқда. 1. Абдуллаева Умида 2.Тиловова Муяссар 3. Шодиева Сурайё 4. Назарова Шохиста 5. Эшдавлатова Азиза 6. Сатторзода Хуршида
Кафедра ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, ЎзМУ, ТДПУ, БухДУ, СамДУ, ТерДУ каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори Н.Жабборов ўриндошлик асосида кафедрада фаолият кўрсатади. ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти профессори, ф.ф.д. М.Жўраев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори У.Жўрақуловлар яқин йилларда кафедрада ўриндошлик асосида фаолият юритдилар. 2022/2023 ўқув йилида эса Туркия Жумҳурияти Карабук давлат университети доценти Саидбек Болтабоев соатбай асосида навоийшунослик фанидан талабаларги сабоқ берди. Г.Чиковани, Грузия республикаси, Тбилиси эркин университети профессори, филология фанлари доктори
1. Шодмонов Нафас Намозович-кафедра мудири, филология фанлари доктори (ПЖД)
2. Тураев Дамин ХХХ - филология фанлари доктори, профессор
3.Йўлдошев Бойназар Йўлдошевич-филология фанлари доктори, профессор
4. Авазназаров Одилжон Раҳматуллоевич - катта ўқитувчи
5. Равшанова Гулрух Қаҳрамон қизи-филология фанлари номзоди, доцент
6. Карамова Шоҳида Лутфуллаевна-филология фанлари номзоди, доцент
7. Қаҳҳорова Шаҳноза Абдимуминовна -филология фанлари номзоди, доцент
8. Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна-филология фанлари номзоди, доцент
9. Эрназарова Гулноза Хамраевна - филология фанлари номзоди, доцент
10.Султонова Нилуфар Нарзуллаевна- филология фанлари номзоди, доцент
11. Жумаев Рашид Нормуродович-филология фанлари номзоди, доцент
12. Мўминова Саодат Араловна-филология фанлари номзоди, доцент
13. Жумаева Салима Чўяновна-филология фанлари номзоди, доцент
14. Нуриддинов Шоҳобиддин Бабаярович -катта ўқитувчи
15.Шодмонов Ғиёсиддин Нафасович - катта ўқитувчи
16. Умарова Нилуфар Тураповна-катта ўқитувчи
17. Файзуллаева Райхон Абдуллаевна -катта ўқитувчи
18. Қиёмов Фарҳод Равупович-катта ўқитувчи
19. Ризаев Бахтиёр Холлиевич -катта ўқитувчи
20. Эргашев Абдиолим ХХХ- катта ўқитувчи
21.Кенжаев Тўлқин Арабович -катта ўқитувчи
22. Сиддиқов Бахтиёр Буриевич -ўқитувчи
23. Исмоилова Мархабо Бойсаровна-ўқитувчи
24. Дусёрова Клара Нормуминовна -ўқитувчи
25. Порсиева Замира Мухтаровна - ўқитувчи
26. Жуманазарова Райхон Жалолиддиновна-ўқитувчи
27. Акрамов Шерзод Халмирзаевич -ўқитувчи
28. Абдуллаева Умида Абдукадировна - ўқитувчи
29. Намозова Зилола Бозоровна- ўқитувчи
30. Базарова Саломат Хайдаровна - ўқитувчи (ўриндошлик асосида)
31. Чўлиева Нилуфар Аъзам қизи - катта ўқитувчи (ўриндошлик)