Жаҳолатга қарши маърифат

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида Хорижий тиллар ҳамда Математика ва компьютер илмлари факультети талабалари, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбирда Фалсафа ва социология кафедраси ўқитувчиси Р.Бойматов, декан ўринбосарлари А.Жўраев ҳамда Ҳ.Муродовнинг маърузалари тингланди.

Жумладан, инсон маънавиятига бўладиган таҳдидлар, ҳозирги гловаллашув даврида ўзликни асраш муаммолари, ёшлар камолоти ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик вужудга келади, мамлакат ва миллат тараққий этади.