"Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти томонидан "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Беллашувда факультетлардан 15 та жамоа иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди. 

Қизиқарли кечган баҳс якунида умумий баллар натижасига кўра, Кимё-биология факультетининг "Фалcон" жамоаси 1-ўринни, Тарих факультетининг "Уранус" ва "Муборак" жамоалари тегишли равишда 2-3-ўринларни  эгаллашди. Ғолиблар рағбатлантирилди.