Финалчи жамоалар номи аниқ бўлди

Талабалар лигаси доирасида "Ректор кубоги" ва “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг футбол беллашувларида финалчи жамоалар номи маълум бўлди. Жумладан, кеча мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. 

Натижаларга кўра, Спорт факультети жамоаси Тиббиёт факультети жамоасини 3-0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Кимё-биология факультети жамоаси 2-0 ҳисоби билан Иқтисодиёт факультети жамоасидан устун келди. Финал баҳси 7-октябрь куни ўтказилади ва унда Спорт ҳамда Кимё-биология факультетлари жамоалари ўзаро тўқнаш келади. 

Ғолиблик учун университет яшил майдонида кечадиган шиддатли финал учрашувига барча талаба-ёшларни таклиф қиламиз.