Талабалар лигаси доирасида “Ректор кубоги” мусобақалари бошланди

Қарши давлат университетида 20-сентябрь — 20-ноябрь кунлари спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича “Талабалар лигаси” доирасида “Ректор кубоги” мусобақалари бўлиб ўтади. Бугун университет яшил майдонида катта спорт тадбирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет Спорт клуби раис ўринбосари Д.Соатов, Спорт факультети талабалари – енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпиони Ш.Шозодова, қўл жанги бўйича Осиё чемпиони Ў.Жуманова спортга қаратилаётган эътибор, натижа ва ютуқлар, мусобақа аҳамияти ҳақида гапириб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Санъатшунослик факультети талабалари ижросидаги дилбар куй-қўшиқлар очилиш маросимига кўтаринки руҳ бағишлади. Тадбир давомида Спорт факультети талаба-ёшларидан иборат икки жамоа ўртасида кўргазмали ўртоқлик учрашуви ташкил этилиб, қизғин баҳсда дуранг натижа қайд этилди.