Талаба-қизлар доимий эътиборда

19-сентябрь куни Қарши давлат университети Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, профилактика инспектори, Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси, факультет Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари  биргаликда   10-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талаба-қизларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Учрашув жараёнида талаба-қизларга шахсий гигиена, озодаликка эътибор, тартиб-интизомга риоя қилиш, мавжуд шароитлардан унумли фойдаланиш тўғрисида маслаҳатлар берилди. Шунингдек, телефондан фойдаланиш маданияти, ҳар хил гуруҳларга аъзо бўлмаслик, фирибгарларга алданиб қолмаслик ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.