Қарши давлат университетида “Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари” бўйича маълумотлар маркази ишга тушди.

Эндиликда турар жой муаммосига дуч келаётган, ижара хонадонларига эҳтиёжи бўлган талабалар ушбу марказга мурожаат қилишлари мумкин.

“Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари” бўйича маълумотлар маркази университетнинг асосий дарвозаси олдида ташкил қилинган. 

Талабалар ўз мурожаатларини қуйидаги телефон рақамлари орқали тўғридан-тўғри масъулларга йўллашлари мумкин: 

+99897 143 51 71
+99890 882 28 80
+99897 070 77 90
+99891 644 44 54