Университет янгиликлари

Лочин жамоаси Ўзбекистон чемпионатида илк баҳсни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

20 July, 2022

Хабар берилганидек, айни кунларда Қарши шаҳридаги “ГЕОЛОГ” майдонида Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси дастлабки турда Сирдарёлик футболчиларга қарши майдонга тушиб, йирик 7-2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда рақиб дарвозасига киритилган тўпларни футболчиларимиздан Самандар Шодмонов, Санжар Тўрақулов, Санжар Элмаматов, Элбек Отақулов ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Футболчиларимизни ушбу ғалаба билан табриклаймиз!

Жамоамиз 2-тур баҳсларини бугун Бухоро вилоятининг "Oil star" жамоасига қарши ўтказади.

Жамоамизга ушбу баҳсда ҳам омад ёр бўлсин!