Технологик таълим кафедраси

23 December, 2022

Кафедра мудири: техника фанлари номзоди, доцент

Махамов Хўжахмат Тавашович

Телефон: (+99899) 941 56 64

Электрон манзили: qardumt@mail.ru

Кафедра тарихи

Ўзбекистон Республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги томонидан 2011 йил 15 августда тасдиқланган “Қарши давлат университети факулътетлари ва кафедралари ташкилий тузилмаси” га мувофиқ университет Илмий Кенгаши 2011 йил 5 октярдаги “Факулътетлар ва кафедраларнинг оптималлашган ташкилий тузилмаларини жорий этиш ҳақидаги 2-сонли қарори асосида Университет ректорининг  2011 йил 9 ноябрдаги 536х – сонли буйруғи билан “Меҳнат таълими”  кафедраси ташкил қилинган. 2021 йилда Университет структурасига ўзгартиришлар киритилишига кўра кафедра Технологик таълим деб номланди.

“Технологик таълим” кафедрасида  5112100 - “Технологик таълим”, 5111500-“Чақириққача ҳарбий таълим” ҳамда 61020200-“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайди ва университетдаги барча таълим йўналишларида  “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўқитиш учун хизмат қилади.

Кафедрада бакалавр босқичида ўқитиладиган фанлар:

1. Халқ хунармандчилиги

2. Технология ва дизайн

3. Техник ижодкорлик ва дизайн

4. Касб ҳунарга йўналтириш

5.Тикув буюмларини конструкциялаш ва моделлаштириш

6.Техник конструкциялаш ва моделлаштириш

7. Робототехника асослари

8. Материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва станоклар

9. Уй-рўзғор асослари

10. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги

11.Техник механика

12.Машинасозлик технологияси асослари

13. Сервис хизмати

14. Махсулот тайёрлаш технологияси

15. Техник ижодкорлик ва конструкциялаш

16. Дурадгорлик мебель буюмларини пардозлаш технологияси

17. Гидроавтоматика

18. Технология таълими методикаси

19. Қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил қилиш технологияси

20. Қишлоқ хўжалиги машиналари

21. Ҳарбий таълим жараёнида инновацион педагогик технологияларни ўқитиш назарияси

22. Ҳарбий раҳбар маҳорати

23. ЧҚБТТЕ ва уни ўқитиш методикаси

24. Фавқулотда вазиятлардан мухофаза қилиш

25. Автомобиль тузилиши ва ТХК

26. Йўл ҳаракати қоидалари

27.Асосий технологик жараёнлар ва қурилмалар

 28. Фуқаро мухофазаси 

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1.Махамов Хўжахмат Тавашович- техника фанлари номзоди, доцент

2.Турдиэв Элмурза Жўраэвич- педагогика фанлари номзоди, доцент

3.Якубов Сабир Халмурадович- техника фанлари доктори, доцент

4.Тиловов Юнус Сувонович- техника фанлари номзоди, доцент

5.Хуррамов Мухтор Гулович- техника фанлари номзоди, доцент

6.Раззоқов Даврон Ниёзович- педагогика фанлари номзоди, доцент

7.Туймуродов Зулфиқор Худойқулович- техника фанлари номзоди, доцент

8.Ишмуродова Гулбаҳор Измуродовна-педагогика фанлари номзоди, доцент

9.Назиров Зулқайнар Шарофович- техника фанлари номзоди, доцент

10.Батиэв Равил Гикрамович- ўқитувчи

11.Қаххорова Тозагул Абдимуминовна- ўқитувчи

12.Очилов Алишер Орифович- катта ўқитувчи

13.Ғаниэва Шарифа Адиловна- катта ўқитувчи

14.Абдуллаэва Комила Турсуновна- ўқитувчи

15.Хошимов Абдуқодир Ҳамдамович- ўқитувчи

16.Рўзимуродов Отабек Турсунович- ўқитувчи

17.Астанова Мохира Мухтаровна- ўқитувчи

18.Боллиэв Камол Эргашевич- ўқитувчи

19.Уроқов Камол Хушвақт ўғли- ўқитувчи

20.Қурбонов Баходир Эрназарович- ўқитувчи

21.Буронова Шахноза Ураловна- ўқитувчи

Илмий-услубий ишлар:

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий, илмий-услубий мақолалари ОАК тасарруфидаги илмий журналларда,  Халқаро ва Республика миқёсидаги конференция материалларида, илмий тўпламларда чоп этилган.

Кафедра ТДТУ, ТДПУ, ТТУ, СамДУ, БухДУ, ТерДУ ва БухМТИ каби Республикадаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий услубий ишларини олиб бормоқда.

2021-2022 ўқув йилида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан жами 52 та мақола ва 10 та тезислар чоп этилган, шундан 30 дан ортиқ илмий мақола чет эл журналларида чоп этилган. Шунинг билан бирга 4 та дарслик, 9 та ўқув қўлланма, 2 та ўқув-услубий қўлланма нашр этилди,  10 та монография нашр қилинган 4 та патент олинган, 12 та ДГУ тайёрланган.  

Илмий-тадқиқот ишлари:

Кафедрада асосан қуйидаги илмий йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилади:

1. Технологик таълимнинг долзарб масалалари;

2.Қайта тикланадиган энергия манбалари ва шу асосдаги қурилмалар.

Мазкур илмий йўналишларда техника фанлари номзодлари Х.Махамов, С.Якубов, М.Хуррамов, З.Назиров, З.Туймуродов, Ю.Тилавов ва педагогика фанлари номзодлари Э.Турдиэв, Д.Раззоқов, Г.Ишмурадовалар раҳбарлигида тадқиқот ишлари олиб борилади.

Кафедра Республикамиздаги етакчи Олий таълим муассасалари Ислом Каримов номидаги ТДТУ, ТАТУ, ТДПУ ва ЎзР ФА “Физика-техника институти” билан  ўзаро ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик

Россия Федерациясидан доцент А.П. Даниленко соатбай асосида “Техник ижодкорлик ва конструкциялаш” фанидан дарс ўтишга таклиф этилган.

Россия Федерациясининг Б.Б.Городовиков номидаги Қалмоқ давлат университети билан 2018 йил 27 апрелда имзоланган №269 сонли ҳалқаро ҳамкорлик шартномаси асосида ўқув, илмий, илмий-услубий соҳаларида ишлар олиб борилмоқда, биргаликда илмий монографиялар, мақолалар тўплами чоп этилди, профессор-ўқитувчилар ва  талабалар алмашиниши йўлга қўйилган.

Россия Федерациясининг Твер давлат университети, Қалмоқ давлат университети, Ёқутистон давлат университети каби етакчи олий ўқув юртлари ҳамда Россия Фанлар Академиясининг Металларнинг ўтапластиклик муаммолари институти каби илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.

Фан тўгараклари:

Технологик таълим кафедраси ҳузурида ташкил этилган тўгараклар ва уларнинг фаолияти

Тўгараклар номи

Тўгарак раҳбари Ф.И.Ш.туғилган йили, лавозими, илмий даражаси

Ташкил этилган жойи

Машғулотлар давомийлиги

11

Ёш конструктор

Боллиэв К. 1977, ўқитувчи.

Қурбонов Б.1964, ўқитувчи

Ўқув устахонада

Ҳафтада икки марта

22

Моҳир қўллар

Абдуллаэва К.1971, ўқитувчи.

Астанова М. 1969, ўқитувчи

Ўқув устахонада

Ҳафтада икки марта

Кафедранинг моддий техник базаси:

Кафедранинг моддий-техник таъминоти бўйича 7 токарлик дастгоҳи, 6 дурадгорлик дастгоҳи, 5 та фрезалаш дастгоҳи, 4 та жилвирлаш дастгоҳи, 4 пармалаш дастгоҳи, 11 та тикув машинаси ва ҳар хил ишлар бажаришда фойдаланиладиган ускуналар мавжуд. Шу жумладан  замонавий ўқув устахона жиҳозлари талабаларнинг амалий ва лабораторий ишларни 100 фоиз бажаришлари учун тўлиқ имкониятлар яратилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёэв раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш масаласи муҳокама қилинди. Талабалар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг давоми сифатида кафедра қошида“Чевар қизлар” тикувчилик цехи ташкил этилди. Бу ерда университет ички эҳтиёжларидан келиб чиқиб, талабалар турар жойлари учун тикув-трикотаж буюмлари (юқори сифатли сочиқ, чойшаб, матрас, ёстиқлар) ишлаб чиқарилади. Тикувчилик цехида 2 сменада иш ташкил қилинган бўлиб, 20 нафар талаба-ёшлар иш билан таъминланди. Иш жараёнида, шунингдек, бошланғич тикувчиликка тайёрлаш, миллий кийимлар тарихи, тикув машина жиҳозлари тузилиши, тикув буюмларни конструкциялаш ва жиҳозлаш ҳамда тикувчилик технологияси оид билимлар ҳам бериб борилади.

Мазкур тикувчилик цехида юқорида қайд этилган ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни ўқитиш ва кейинчалик тадбиркорлик қилиш орқали қўшимча даромад  топиши мақсад қилинган.

“Чевар талаба” тикувчилик цехи билан биргаликда чилангарлик ишлаб чиқариш цехи ҳам ташкил этилиб, мазкур цех ўқув хоналари учун ўқув парта ва стуллар тайёрлаш ҳамда мавжудларини таъмирлаб бериш билан шуғулланадилар.

Ҳозирги кунгача талабалар томонидан Университетга 700 дона чойшаб комплекти ва 600 ўринли стол-стул жиҳозлари тайёрлаб, унивеситет омборхонасига топширилди.

Талабаларнинг меҳнат фаолиятига кафедранинг етакчи мутахассислари проф-ўқитувчилардан Ш.Ганиэва, Т.Қаххорова, Б.Қурбонов ва К.Боллиэвлар раҳбарлик қилишмоқда. 

Талабалар ишлаб чиқариш цехи фаолиятидан фото лавҳалар: