Магистратура бўлими

7 December, 2021

Бўлим бошлиғи: Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент

Ёзиева Умида Лутфуллаевна

Телефон: (+99890) 729-51-15

Электрон манзил: uyoziyeva@mail.ru

Қарши давлат университети магистратура мутахассисликлари тўғрисида маълумот.

Университетда магистратура бўлими 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган. Ҳозирда университетда 34 та мутахассисликлар бўйича талабалар таҳсил оладилар.

Магистратурада ўқув жараёни юқорида қайд этилган барча мутахассисликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августда 3-сон буйруқ билан тасдиқланган малака талаблари ва 2021-2022 ўқув йилларида тасдиқланган намунавий ўқув режалари, Университет Илмий Кенгашида муҳокамадан ўтган ва (29.08.2020 йил) тасдиқланган ишчи ўқув режалари ҳамда ўқув жараёни жадваллари асосида ташкил этилган. 

Магистратура мутахассисликларини тайёрлашда кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятлари ҳам эътиборга олинган. Ҳозирда магистратура талабаларига 26 нафар фан доктори профессорлар ҳамда 85 нафар фан номзоди доцентлар фаолият кўрсатадилар. Ҳар бир мутахассисликка буюртмалар беришда шу мутахассисликлар бўйича фан докторлари ва фан номзодлари назарда тутилган.Магистратура мутахассисликлари Қашқадарё вилояти ва қўшни вилоятларнинг магистратура мутахассисликларига бўлган талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда буюртмалар асосида тайёрланиб келинмоқда. 

Мутахассисликларни тайёрлашда моддий-техника базасининг мавжудлиги муҳим ўрин тутади. Мутахассислик кафедраларида ва «Ахборот-ресурс марказида» магистратура талабаларининг илмий фаолиятлари ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлашда интернет тармоғига уланган . 

Магистратура бўлимининг Илмий Кенгашида тасдиқланган йиллик ва истиқболли режалари мавжуд. Йиллик режада ўқув жараёнини ташкил этиш, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ўз аксини топган. Истиқболли режада магистратура мутахассисликлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалар, таржима қилинган ўқув адабиётлари, маъруза матнлари, масалалар тўплами, лаборатория бўйича услубий кўрсатмалар ва бошқалар ўз аксини топган. 

Магистр чиқарувчи кафедралар профессор – ўқитувчиларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш бўйича режалари мавжуд. Янги талаблар асосида тузилган маъруза матнлари, ўқув-услубий мажмуалар ҳам тайёрланган. Маъруза матнларини тайёрлашда асосан илмий-тадқиқот натижаларига асосланган маълумотлардан фойдаланилган. 

Қарши давлат университетида ҳозирги вақтда 34 та мутахассислик бўйича 679 нафар (1курс 145 нафар давлат гранти, 250 нафар тўлов -контракт, 2-курс 112 нафар давлат гранти, 172 нафар тўлов-контракт) магистрантлар таҳсил олади. Магистратура мутахассисликларига университетда илмий салоҳиятга эга бўлган профессор ўқитувчилар илмий тадқиқот ишларига ва магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қиладилар. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 2-мартдаги 36-сон қарорида Магистратура тўғрисидаги Низом тасдиқланган. 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисидаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш. Унинг самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 10 сентябрдаги 190 қарорига мувофиқ магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ва олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашнинг асосий қоидалари ва тартибини, умумқабул қилинган халқаро стандартларга биноан магистрлик диссертацияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонлар ва талабларни белгилайди. 

Бундан ташқари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 11 августда 291-сонли хатида “ZiyoNET” тармоғини ахборот ресурслари билан бойитиб бориш тўғрисидаги буйруғида Магистратура босқичида таҳсил олаётган магистрантлар диссертация ҳимоясидан 30 кун аввал “ZiyoNET” ахборот таълим порталида илмий мақолаларни ёритилишини таъминлаш топширилган. Шу сабабли ҳар йили магистрантлар магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилишларидан олдин ўзларининг диссертация мавзулари бўйича чоп эттирган мақолаларини “ЗиёНЕТ” тармоғига жойлаштириб борадилар. 

Ушбу 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб магистратурада янги 11 та магистратура мутахассисликлари очилди, булар 70230101-Лингвистика (немис тили), 70230101-Лингвистика (француз тили),  70710402-Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 70510103-Биотехнология, 70530701-Тупроқшунослик (тадқиқот тури бўйича), 70211502-Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича), 70510102-Микробиология ва вирусология, 70310901-Психология (оилавий муносабатлар психологияси), 70610204-Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича), 70811801-Мевачилик, 70811901-Сабзавотчилик ва полизчилик. Бундан ташқари ушбу ўқув йилида ҚарДУ-БелГУ қўшма таълим дастури асосида 3 та мутахассисликка 70230101-Лингвистика (инглиз тили) БелГУ, 70230101-Лингвистика (рус тили) БелГУ, 70220301-Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича) БелГУ 13 нафар талаба қабул қилинди.

Мутахассисликлар

1-курслар

2-курслар

Жами

Бюджет асосида

Шартнома асосида

Жами

Бюджет асосида

Шартнома асосида

1

5А 111201- Ўзбек тили ва адабиёти

 

 

 

19

1

18

2

5А 111701- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)

 

 

 

10

2

8

3

70220301- Тарих (йўналишлар ва (мамлакатлар бўйича)

41

5

36

20

3

17

4

5А111801- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим

 

 

 

9

1

8

5

70530901-Физика (йўналишлар бўйича)

23

17

6

16

15

1

6

70530101-Кимё (фан йўналиши бўйича)

15

15

-

15

13

2

7

70230101-Лингвистика (ўзбек тили)

45

4

41

12

2

10

8

70230101-Лингвистика (немис тили)

9

3

6

 

 

 

9

70510101-Биология (фан йўналиши бўйича)

28

16

12

19

17

2

10

5А 110901-Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият тури бўйича)

 

 

 

10

2

8

11

5А 111601-Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

 

 

 

7

2

5

12

70230101-Лингвистика (инглиз тили)

39

5

34

16

3

13

13

70540101-Математика (йўналишларбўйича)

27

20

7

23

20

3

14

70310901-Психология (фаолият турлари бўйича)

15

3

12

14

2

12

15

5А 140208-Қайта тикланувчан энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси

5

-

5

7

7

-

16

71010401-Туризм (фаолият турлари бўйича)

7

2

5

7

1

6

17

70540201-Амалий математика

14

10

4

12

9

3

18

70710402-Экология

 7

 

 

 

19

70510103-Биотехнология

 8

 

 

 

20

5А111801-Тасвирий санъат ва амалий безак санъати

 

 

 

9

1

8

21

5А110802 Мухандислик графикаси ва дизайн назарияси

 

 

 

9

1

8

22

5А112101-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим)

 

 

 

10

 -

10

23

5А112101-Ўзга тиллар гуруҳларида рус тили

 

 

 

9

1

8

 24

70530402- География (ўрганиш объекти бўйича)

14

10

4

10

10

 25

5А140101- Биология(ботаника) БелГУ

 

 

 

5

5

26

5А120102- Лингвистика(инглиз тили) БелГУ

5

-

5

5

5

 27

5А111301 Она тили ва адабийти (рус тили ва адабиёти) БелГУ

 

 

 

3

 -

3

 28

70230101- Лингвистика(рус тили) БелГУ

3

-

3

 

 

 

29 

5А231601-Инсон ресурсларини бошқариш

8

3

5

8

1

7

30

70220301-Тарих БелГУ

5

-

5

 

 

 

31

70530701-Тупроқшунослик

6

5

1

 

 

 

32

70211502-Чолғу ижрочилиги

21

2

19

 

 

 

33

70310901-Психология (оилавий муносабатлар психологияси)

8

2

6

 

 

 

34

70510102-Микробиология ва вирусология

14

5

9

 

 

 

35

70610204-Ахборот тизимлари

9

5

4

 

 

 

36

70811801-Мевачилик

3

1

2

 

 

 

37

70811901-Сабзавотчилик ва полизчилик

5

3

2

 

 

 

38

70230101- Лингвистика(рус тили)

9

2

7

 

 

 

39

70230101- Лингвистика(француз тили)

2

-

2

 

 

 

 

Ж А М И

395

145

250

284

114

170