Эълонлар

Эълон!

1 May, 2021

Ҳурматли Қарши давлат университети талабалари ва магистрлари!

Ижара тўловининг 50%ини давлат бюджетидан тўлаб берилиши бўйича ариза билан факультет деканатига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз. 

Қуйидаги ҳужжатларни эса 2021 йил 5 майгача деканатга тақдим этишингиз лозим: 

Ижара шартномаси

Паспорт нусхаси

Имтиёзни асословчи ҳужжат (ёки маълумотнома), фаол ва жамоатчи талабалар деканатлар томонидан тавсия этилади. 

Биринчи навбатда имтиёзга эга эҳтиёжмандлар тоифасига: 

1. Имконияти чекланган талаба;

2. Оиласи "Темир дафтар"да қайд этилган;

3. Онаси "Аёллар дафтар"ига кирган;

4. Боқувчисини йўқотган (Отаси вафот этган, онаси ишсиз);

5. Ёлғиз она қарамоғидаги;

6. Отаси ёки онасининг бири ёки ҳар иккиси ҳам имконияти чекланган талабалар. 

Ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар тоифасига: 

1.  Республика ва халқаро танлов ғолиби ва иштирокчиси;

2.  Номдор стипендия соҳиби;

3.  Университетнинг спорт ва маънавий соҳадаги жамоа аъзоси;

4.  Фаол ва жамоатчи етакчи;

АРИЗА НАМУНАСИ …