Университет янгиликлари

Маҳорат дарси ташкил қилинди

7 January, 2023

Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё Академик лицейида Қарши давлат университети Жаҳон тарихи кафедраси доцентлари А.Пардаев, Ж.Бердиев, Психология кафедраси катта ўқитувчиси Н.Исмоилов томонидан “Маҳорат” дарслари ўтилди.

Жумладан, университет ўқитувчилари “Тарих дарсларни қизиқарли ўтиш”, “Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабатда психик ёндошув” каби мавзуларда қизиқарли маърузалар қилишди. Шунингдек, академик лицей ўқитувчилари берган саволларига атрофлича жавоб беришди.