Университет янгиликлари

2022 йилнинг илк диссертация ҳимояси

10 January, 2022

Қарши давлат университети Психология кафедраси ўқитувчиси Жабборов Исмоил Азимович 2022 йил январь ойининг дастлабки ҳафтасида Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги ихтисослашган Кенгашда “Оилада эр-хотин муносабатларини мувофиқлаштиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Жабборов Исмоил Азимовичга илм йўлидаги машаққатли ва шарафли фаолиятига омад тилаймиз.

Университетимиз олимларининг сафи кенгаяверсин!