Университет янгиликлари

⚡️ ҚарДУ ректори талабанинг шартнома пулларини тўлаб берди

23 November, 2021

Чироқчи тумани Ўрта қишлоғида яшовчи 2003 йилда туғилган Қаршибоева Ирода Ҳасан қизининг талаба бўлиш орзуси ушалди. Қарши давлат университети ректори Дилмурод Набиев билан мулоқот чоғида Ироданинг 57 млн 713 минг 490 сўмлик шартнома тўлови университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди.

Ёш талаба 23 ноябрь кунидан Кимё-биология факультети биология йўналиши 1-курсида ўқишни бошлади.