Университет янгиликлари

Маҳалла ёшлари онгида ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш

18 June, 2021

Мамлакатимизда ёшларни юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини тўлиқ ўзлаштирган, қисқача айтганда, баркамол инсонлар этиб вояга етказиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаяпти. Жумладан, давлат раҳбарининг жорий йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиздаги ҳар бир маҳаллага “Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлиларни бириктириш орқали маънавий ҳомий этиб белгилаш ғояси илгари сурилган эди. Мазкур вазифалар ижроси доирасида Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳам ўзларига бириктирилган маҳаллаларда бўлиб, уюшмаган ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этмоқда. 17 июнь куни Ижтимоий фанлар  факультети профессор-ўқитувчилари томонидан Қарши шаҳри “Гулшан” МФЙ ёшлари учун тадбир ташкил этилди. “Маҳалла ёшлари онгида Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Ҳ.Равшанов маҳаллаларга профессор-ўқитувчилар, зиёлиларнинг маънавий ҳомий этиб белгилангани уюшмаган ёшлар маънавиятини ошириш, уларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга чексиз ҳурмат руҳида улғайтиришга хизмат қилишини эътироф этди.