Университет янгиликлари

Ислоҳотлар жараёнида ёшлар ҳал қилувчи кучдир

9 June, 2021

2021 йил 8 июнь куни Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари М.Хушнаев, Ф.Қодиров “Бир зиёли - бир маҳаллага маьнавий ҳомий” тамойили асосида Қарши шаҳридаги “Гулшан” МФЙ ёшлари билан “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг иштироки” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда, босқичма босқич, комплекс чора-тадбирларга асосланган ҳолда изчил давом эттирилмоқда. Давра суҳбатида юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқлиги ҳаётий мисоллар орқали кенг ёритиб берилди.