Қашқадарёнинг қадимий шаҳарлари ҳақидаги муҳим китоб тақдимоти ўтказилди
21-Yanvar 2026, 11:52
Universitet yangiliklari
Қарши давлат университетида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан тарих фанлари доктори, археолог олим Абдисабур Раимқуловнинг “Қашқадарё воҳасининг VIII–XIV асрлар даври шаҳарлари ва тарихий топографияси” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, тарих ихлосмандлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда талабалар иштирок этдилар. Монографияда ўрта асрларда Қашқадарё воҳасида фаолият кўрсатган 30 га яқин шаҳарнинг шаклланиши, ривожи, тарихий-географик ўрни ҳамда Буюк Ипак йўли билан боғлиқ жиҳатлари илмий манбалар асосида ёритилган. Тақдимотда соҳа мутахассислари томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, иштирокчиларга китоб нусхалари тарқатилди.