Спорт факультети

2 ноябрь 2023

Эгамбердиев Фарҳод Тўхтаевич


спорт факультети декани,
психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Телефон: +998 91 214-33-43
Электрон почта: ibrohimamin@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг Сешанба жума кунлари 14:00 дан 16:00 гача

Меҳнат фаолияти

1997 -2002 йй.-Қашқадарё вилояти вилоят табиатни мухофаза қилиш қумитаси ходими
2002-2006 йй.-Ўзбекистон миллий университети ижтимоий сиёсий фанлар факультети бакалавр академик даражаси талабаси
2006 -2009 йй.-Жанубий Ғарбий Махсус Харбий Округи сержантлар тайёрлаш мактаби Ўзбекистон  тарихи цикли в.б.бошлиғи катта ўқитувчиси
2009-2011йй.-Ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети спорт психологияси кафедраси магистранти
2010-2011 йй.-Тошкент шахри П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқитувчиси
2011-2012 йй.-Қарши давлат университети қошидаги  малака ошириш ва қайта тайёрлаш умумтаълим фанлар кафедраси ўқитувчиси
2012-2022 йй-Қарши давлат университети жисмоний маданият факультети  ўқув ишлари декани муовини
2022 йилдан ҳозирги кунга қадар Қарши давлат университети Спорт факультети декани

Факултет тарихи

Спорт факультети 1965-йилда Табиатшунослик факультети таркибида бўлим сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур бўлим 1971 йил Жисмоний маданият факультетига айлантирилган. 2023- йилдан факультет номи Спорт факультети деб ўзгартирилди.
Ўтган давр мабойнида факультетда Ш.Қурбонов, Ё.Худойбердиев, Г.Салихов, Н.Жалилов, Ш.Султонов, Ф.Қаҳҳоров, Ф.Эшпўлатов, Ж.Хуррамовлар деканлик лавозимида ишлаганлар. 2022 йил октябр ойидан бошлаб факультет декани вазифасида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ф.Эгамбердиев фаолият юритмоқда.
Факультет таркибида  2 та кафедра мавжуд :  Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ва Спорт фаолияти кафедраси мавжуд.

Асосий вазифалари

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунига амал қилган тарзда олиб бормоқда.

Бакалавиатура йўналишлари

61010300-спорт фаолияти (волейбол, футбол, енгил атлетика, дзюдо, кураш)

Магистратура мутахассисликлари

 

Факультетнинг иқтидорли талабалари

Факультетда кўплаб таниқли спортчилар, жумладан, 2016 йил Рио-де- Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинларида сузиш бўйича 3 та бронза медаль 2020-йил Токио пара олимпиадаси кумуш медали сохибаси  Тошпўлатова Шохсанам, 
 
Дзюдо бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони (2018 й.) Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё-Океания ҳалқаро турнир ғолиби, Токио-2020 Паралимпия мусобақасига кумуш медали соҳиби Кароматов Давурхон Фозил ўғли
                                                                           
 Енгил атлетика бўйича 15 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё ва Жаҳон чемпионати иштирокчиси, Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби Ҳамроқулов Жалолиддин Карате бўйича жаҳон кубоги совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони София Каспулатова,
 
 миллий кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Баҳром Авазов, миллий кураш бўйича аёллар ўртасида бир неча бор Осиё чемпионлари, жаҳон биринчилиги иштирокчилари Абдураҳимова Дилафрўз, Донаева Динара, Эштемирова Соҳибалар, дзю-до бўйича олимпиада ўйинлари иштирокчилари Мухторов Алишер, Фармонов Мирзоҳид, дзю-до бўйича жаҳон кубоги иштирокчиси, гран-при совриндори Сойиб Қурбонов, дзю-до бўйича Осиё чемпиони Дилфуза Темирова, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Филипосян Артём, Тўраев Кенжа, Суюнов Элдор, Аъзамов Шерзодлар, Юнон рум кураши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Эргашев Элбек, Осиё чемпионати совриндори Турдиев Жаҳонгир, 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинлари иштирокчиси Норов Сирожиддин, Сузиш спорти бўйича Олимпия ўйинлари иштирокчилари Аманова Раънохон, Амилов Фарҳодбеклар, Карате бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиси Эгамбердиева Фарангиз, Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиси Кенжаев Давронлар таҳсил олганлар. Ўзбекистон Республикаси талабалари ўртасида ўтказилган “Универсиада” спорт мусобақаларида факультет талабалари бир қатор спорт турлари бўйича совринли ўринларни эгаллашган. Жумладан, дзю-до бўйича Бўтаев Муҳриддин ва Саидов Рустам ҳамда, миллий кураш бўйича Абраев Давлатлар олтин медаль соҳиби бўлганлар.
Ҳозирги кунда факультетда 2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган Паралимпия ўйинларида сузиш бўйича олтин медаль соҳибаси Амилова Фотимахон, Бокс бўйича Осиё ўйинлари чемпиони Тожиев Азизбек Хусниддин ўғли,
  Миллий кураш бўйича  Таиландда ўтказилган  Осиё чемпионати совриндори Нормўминов Арнолд,   
                                                                                                                         
Миллий кураш бўйича Жаҳон чемпионати бронза медали соҳибаси Эргашова Филура,
 
 Дзю-до бўйича Осиё чемпиони Холмуродова Фарангиз, 
 Дзю-до бўйича Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Муртазаев Нурбек,  
 
Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати совриндори Юлдошев Дилшод, Карате бўйича Осиё ва марказий Осиё чемпиони, қатор халқаро турнирлар ғолиби, I-МДҲ мамлакатлари ўйинлари” бронза медали соҳиби Эгамбердиева Бону,
Футбол бўйича 23 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионлари Давронов Рахимжон ва бошқа бир қатор спорт турлари бўйича Осиё ҳамда Республикамиз чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари таҳсил олиб келмоқдалар. Ҳозирги кунда университетимизда “Лочин” футбол жамоаси ташкил қилинган. Ушбу жамоада факультетимизнинг талабалари тўп сурмоқдалар. Қувонарлиси шундаки ушбу жамоамиз 2022-йил Қашқадарё вилояти кубоги соҳиби бўлди.

Кафедралар

Жисмоний тарбия ва спорт турлари кафедраси

Спорт фаолияти кафедраси