Ишга таклиф

28 июнь 2024
Эълонлар

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, профессори, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент,  ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

Француз тили ва адабиёти   кафедраси мудири лавозимига;

Даволаш ва педиатрия иши  кафедраси (1)   профессори лавозимига;

Даволаш ва педиатрия иши  кафедраси (2)  доцент лавозимига;

Психология  кафедраси  (1), Агрокимё ва экология   кафедраси (1),  Илмий даражали  катта ўқитувчи лавозимига. 

Даволаш ва педиатрия иши  кафедраси  Юқумли касаликлар мутахассислиги бўйича (1), Терапия мутахассислиги бўйича (1),  Педиатрия мутахассислиги бўйича (1) катта ўқитувчиси лавозимига.

Даволаш ва педиатрия иши  кафедраси  Педиатрия мутахассислиги бўйича (1), Терапия мутахассислиги бўйича (1),  Хирургия мутахассислиги бўйича (1) кафедралари ўқитувчи-ассистент лавозимига.

Даволаш ва педиатрия иши  кафедраси  Микробиология, вирусология мутахассислиги бўйича (1), Кимё мутахассислиги бўйича (1),  Юқумли касаликлар мутахассислиги бўйича (1), Педиатрия мутахассислиги бўйича (2), Терапия мутахассислиги бўйича (2),  Болалар хирургияси мутахассислиги бўйича (1),  Хирургия мутахассислиги бўйича (2), Эндокринология мутахассислиги бўйича (1), Акушерлик ва гинекология мутахассислиги бўйича (1),  Дерматовенерология мутахассислиги бўйича (1), Суд-тиббиёт экспертизаси  мутахассислиги бўйича (1),  Травматология ва ортопедия мутахассислиги бўйича (1), Урология мутахассислиги бўйича (1),  Фтизиатрия мутахассислиги бўйича (1), Иқтисодиёт  кафедраси  Молия мутахассислиги бўйича (3),   Банк иши  мутахассислиги бўйича (1), Бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича (1),  Туризм ва маркетинг  кафедраси  Туризм (фаолият турлари бўйича)  мутахассислиги бўйича (1), Маркетинг мутахассислиги бўйича (1),  кафедраси ўқитувчи-стажёр лавозимига.

Лавозим учун малакавий талаблар:

1. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари; 

2. Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

3. Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

5. SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

Изоҳ:

2024/2025 ўқув йили учун педагог ходимларни ишга қабул қилиш жараёнининг биринчи босқичида номзодларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда талабгорлар билан суҳбат ташкил этилади.

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. 

Телефон: (75) 221-02-10,  221-02-18. Электрон почта: карду@умаил.уз 

Эслатма: 

 1.Ушбу эълон Қарши давлат университетига янги ишга қабул қилинаётганлар учун амал қилади. (Француз тили ва адабиёти   кафедраси мудири лавозимига бўлган танлов бундан мустасно).

Теглар: #Ишга таклиф