Назарий билимларнинг амалиётдаги татбиғи

Математика ва компьютер илмлари факультети Математика ва информатика йўналиши 4–курс 02082-гуруҳ талабалари Қарши шаҳар 15-умумий ўрта таълим мактабида малакавий педагогик амалиёт ўташмоқда. Малакавий амалиётга Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедрасининг доценти, педагогика фанлари номзоди Н.Бегматова раҳбарлик қилмоқда. Амалиёт давомида талабалар олган назарий билимларини амалиётга тадбиқ этиб, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда инновацион технологиянинг усул ва услублари асосида дарс жараёнларини ташкил қилишмоқда.

Амалиёт раҳбари доцент Н.Бегматова дарс жараёнининг технологик харитаси, дарснинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, таълим самарадорлигини оширишга қаратилган қаратилган бир қатор метод ва технологиялардан фойдаланишдаги самаралар ҳақида талабаларга услубий тавсиялар бериб бормоқда.

Мактабда олиб борилаётган маънавий-марифий тадбирларда ҳам амалётчи талабалар фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, куни кеча амалиётчи талабалар ва мактаб ўқувчилари билан ҳамкорликда “Ахборот ва рақамли технологиялар” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда амалиётчи талабалар раҳбарлигида мактабнинг “Интернет” ва “Интел” жамоаларининг беллашуви ўтказилди. Тадбир таништирув, ахборот ва рақамли технологиялар мавзусига доир тезкор савол-жавоб, кутилмаган сирли шарт ва бадиий чиқишлардан иборат бўлди.

Тадбир жараёнларини Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси мудири, профессор Н.Қаюмова, кафедра ўқитувчиси Д.Саидова кузатиб бордилар. Тадбир якунида фаол иштирокчи бўлган мактаб ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шуниндек, амалиётчи талабалар ҳам мактаб маъмурияти томонидан амалиёт давридаги фаоллликлари учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Амалиёт давом этмоқда.