Таълим тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: долзарблиги, муаммолари ва истиқболлари

Жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари Педагогика факультети Бошланғич таълим кафедраси томонидан “Таълим тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари: долзарблиги, муаммолари ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. Конференция ўзбек, рус, инглиз тилида олиб борилди. Анжуман ялпи мажлисини Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор И.Бекпулатов кириш сўзи билан очиб берди.

Хусусан, университет проректори “Бошланғич таълим кафедраси яқин йиллар ичида замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган, хорижий тажрибалар асосида таълим соҳасининг етук мутахассисларини тайёрлашни янада юқори чўққиларга кўтаришга хизмат қилади” деган фикрни алоҳида таъкидлади. Ялпи мажлис давомида конференция меҳмонларининг ҳам мавзу доирасида фикр-мулоҳазалари тингланди.

Анжуманнинг шўба йиғилишларида маҳаллий ва хорижий мутахассислар, соҳаларнинг малакали кадрлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Конференция якунида бошланғич таълим соҳасида ҳамкорликдаги селекцион ишларни олиб бориш ва илмий мавзулар бўйича илмий-тадқиқот ишларга ёшларни жалб этиш кўламини янада кенгайтириш, хорижий олимлар билан ҳамкорликда мутахассислик фанларини интерактив усулларда ўқитилишини ташкил этиш, кафедранинг илмий тўгаракларида доимий соҳаларнинг замонавий технологиялари бўйича янгиликларини ўзлаштиришга келишиб олинди.