ИШГА ТАКЛИФ

7 декабрь 2023
Эълонлар

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, профессори, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

          Жаҳон тарихи, Педагогика кафедралари мудири лавозимига;

          Жаҳон тарихи (1) кафедраси профессори лавозимига;

Физиология  (1),  Ўзбек тили ва адабиёти (1), Ўзбекистон тарихи (1),  Миллий гоя,  маънавият  асослари (1),  Ўзбек мумтоз адабиёти (1) кафедралари доценти лавозимига;

Спорт фаолияти (1), Педагогика  (1),   кафедралари илмий даражали катта ўқитувчиси лавозимига;

Иқтисодиёт (1), Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (1), Мусиқа таълими (1), Немис тили ва адабиёти (1) кафедралари илмий даражасиз катта ўқитувчиси лавозимига;

Лингвистика (1), Ноорганик кимё (1), Факультетлараро инглиз тили (1), География (1), Психология (1), Амалий инглиз тили (3) кафедралари ўқитувчи-ассистент лавозимига;

Ўзбек тилшунослиги (1) кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига.

 

Лавозим учун малакавий талаблар:

Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;

Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

  Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. Телефон: 225-34-13, факс: (0 375) 221-00-56. Электрон почта: kardu@umail.uz

Теглар: #ИШГА ТАКЛИФ