Университет янгиликлари

Давлат байроғи – фахр ва ифтихоримиз тимсоли

21 November, 2022

Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади. 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда.

Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси томонидан 7-сонли талабалар турар жойида  ташкил этилган тадбирда халқимизнинг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз ҳақида маърузалар тингланди. Она юрт тараннум этилган сатрлар ўқилди. Тадбир якунида кафедра мудири М.Раҳмонова фаол талабаларни тақдирлади.