Университет янгиликлари

Барчаси инсон қадри учун

18 June, 2022

Роман-герман филологияси факультети декан ўринбосари Ж.Бойсунов, факультет тюторлари М.Маҳманова, М.Саломова, И.Азимов томонидан Шаҳрисабз туманидаги “Ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун Шаҳрисабз “Мурувват” аёллар интернат уйи”да хайрия тадбири ташкил қилинди. 

Интернат уйида ҳозирги кунда жами 350 нафар (104 нафари ётоқ режимида) ногиронлиги бўлган турли ёшдаги хотин-қизлар истиқомат қилмоқда. 

Факультет жамоаси интернат уйида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган аёлларга кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари улашишди. 

Таъкидлаш жоизки, бу каби хайрли ва эзгу ишлар жамиятда инсон қадрини улуғлашга, ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.