Университет янгиликлари

Талабалар турар-жойида яшайдиган хорижлик талабалар учун саёҳат ташкил қилинди

14 January, 2022

Жорий йилнинг 14-январь куни Тарих факультети тюторлари томонидан талабалар турар-жойида қишки таътилни ўтказаётган хорижлик талаба-ёшларнинг бўш вақтларини юқори кайфиятда ва савияли ташкил этиш мақсадида Қарши тумани Қовчин қишлоғида жойлашган Абу Муин Насафий мажмуасига зиёрат сафари уюштирилди.

ХИ асрда яшаган Абу Муин Насафий бобомиз ақида илмининг буюк намоёндаларидан бири. Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия  таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим рол ўйнаган. Ислом дини софлигини сақлаш, ақидапарастликка қарши курашишга қаратилган кўплаб илмий асарлар ёзган.

 

Саёҳат давомида ХИ асрда қазилган қудуқ, қудуқ ёнидаги қадимий кириш дарвозахонаси, қадимий масжид ҳамда мажмуада ташкил этилган музей, Абу Муин Насафийнинг қўлёзма асарлари ҳамда музейда сақланаётган Хитой ипак қоғозига битилган ноёб Қуръони карим қўлёзмаси билан яқиндан танишдилар.