Эълонлар

Профессор-ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини бахолаш мезонларини дастурий таъминотини (тизимини) ишлаб чиқиш учун

12 June, 2021

ТЕХНИК ТОПШИРИҚ

Профессор-ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини бахолаш мезонларини дастурий таъминотини (тизимини) ишлаб чиқиш учун

I. Умумий талаблар

Қуйидаги бахолаш мезонларини автоматик веб-платформа орқали бахолаш тизимини яратиш:

Профессор-ўқитувчилар портфолияси (Бунда профессор-ўқитувчиларнинг бир ўқув йилида бажарган ишлари сарҳисоб қилинади) яратилади.

1.      Ўқув-методик фаолияти (40 балл)

1.1.      Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)

1.2.      Ўқитиш сифати даражаси (талабалардан сўраб чиқиш натижалари бўйича)

1.3.      Талабаларнинг ўқитувчининг йўлланмаси (фани) бўйича олимпиадаларда, ҳар хил танловлар ва илмий грантлардаги иштироки

2.      Методик ишлар (20 балл):

2.1.      Йил мобайнида олий таълим муассасаси ўқитувчиси томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони

2.2.      Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиш

2.3.      Ўқув жараёнида чет тилини билган ҳолда замонавий ҳорижий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларидан фойдаланиш даражаси.

3.      Тарбиявий фаолияти (20 балл)

3.1.      Талабалар билан тарбиявий иш бўйича тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва шу кабилар

3.2.      Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки

3.3.      Идора, минтақа доирасида бажариладиган жамоатчилик ишлари ва олий таълимдан ташқари ишлар

4.      Илмий фаолияти (30 балл)

4.1.      Инновацион ярмаркаларда, инновацион танловларда иштирок этиш (Халқаро-4-2, Республика-3-2, ҳудудий -2-1 б)

4.2.      Илмий нашрларда (ОАК тасарруфидаги, шу жумладан хорижий илмий нашрларда) мақолалар   эълон қилиш

4.3.      Халқаро (3-1), илмий лойиҳаларга (2-1), хўжалик шартномаларига(2-1) раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш

4.4.      Патентлар (3) ва ихтиролар (2) сони

4.5.      PhD диссертация ҳимоя қилиш (ҳимоя қилинган йилда)

5.      Олий таълим муассасасини ривожлантиришга қўшган улуши (10 балл)

5.1.      Бошқа таълим муассасалари: олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда иштирок этиш (ўқитувчилик фаолияти ва улар учун билимлар даражасини ошириш тренингларини ташкил этиш)

5.2.      Хорижий олий таълим муассасалари билан айирбошлаш дастурларида иштирок этиш ва уларни ташкил этиш

5.3.      Янги йўналишни, янги кафедрани, лабораторияни очиш ишида, Ахборот-ресурс марказининг электрон базасини тўлдиришда иштирок этиш

6.      Шахсий фазилатлари (10 балл)

6.1.      Илмий даража ва илмий унвон

6.2.      Малака ошириш курсларидан ўтиш

6.3.      Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш

6.4.      Хорижий таълим муассасалари ва илмий муассасаларда стажировкадан ўтиш

 

Профессор ўқитувчилар ва педагог ходимлар юқорида кўрсатилган мезонлар бўйича амалга оширган ишларини ва маълумотларни бўлим бўйича юклайдилар ва Хайъат аъзолари эса ўзига тегишли бўлимдаги маълумотларни кўриб педагог ходимларга тегишли балларни қўйиб бахолайдилар. Педагогик ходимга қўйилган баллар ва умумий натижалар эса автоматик шаклланади.

II. Тизимни яратиш ва молиялаштириш учун асос

Жахон банкининг академик инновациялар жамғармаси гранти асосида лойиханинг тасдиқланган молиявий режаси.

III. Бажариш муддатлари

Бошланиши: - 2021 йил 15 июн

Якунланиши: - 2021 йил 15 июль