Университет янгиликлари

КОФЕНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАРИ БОР?

9 June, 2021

Қурбонов Шониёз Қурбонович

ҚарДУ Биология фанлари доктори, профессор:

Ушбу ичимликнинг, агар ундан оқилона истеъмол қилинса, қатор фойдали томонлари ҳам бор, жумладан:

Ақлий фаолиятни яхшилайди.

Кайфиятни кўтаради, тетик ва бардам қилади, кучга куч қўшади.

Бош оғриғини тўхтатади, мигреннинг олди олинади.

Чарчоқ, лохаслик, уйқу босишини бартараф қилади.

Антидепрессант модда сифатида руҳий тушкунликка тушиш, умидсизлик, ғамгинлик, истакларнинг камайиб қолиши, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларни олдини олади, йўқотади.

Хотирани рағбатлантиради, унинг ёмонлашувини тўхтатади. Альцгеймер ва Паркинсон касалликларини олдини олади.

Уйқу дорилар ҳамда ҳар хил заҳарланишлар таъсирини камайтиради.

Ошқозон фаолиятини рағбатлантиради.

Паст қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам қилади.

Кофеин ўзининг хусусияти билан саратон касаллигининг олдини олади.

  Шу нарсани эсда сақлаш керакки, кофенинг юқорида қайл қилинган фойдали жиҳатлари ундан меъёрида истеъмол қилинганида кузатилади. Кунлик меъёр эса ўртача 200-300мг кофеинга тенг.

Теглар: #КОФЕ