Ёшлар билан ишлаш бўлими

2 декабрь 2023

Норбек Пардақулов Пардақулович


Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
Телефон: +998 97 070-77-90
Электрон почта: norbekpx90@umail.com
 

Қабул кунлари: Ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 35-умумий ўрта таълим мактабида психолог лавозимида бошлаган. 2015 йилдан 2023 йилгача Қарши давлат университетида  турли вазифаларда Талабалар шаҳарчаси директори,  Педагогика кафедраси ўқитувчиси,  Педагогика факультети тютори вазифаларида фаолият юритган. 2023 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қарши давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Бўлим тарихи

Қарши давлат университети ректорининг 2023-йил 16-ноябрдаги ___-сонли буйруғи билан мазкур бўлим ташкил этилган.

Асосий вазифалари

· талаба-ёшларнинг таълим олишларида, шунингдек, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларида кўмаклашади, уларни инсонпарварлик, адолат, меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, таълим олиш жараёнида юзага келадиган барча масала ва муаммони ўрнатилган тартибда бартараф этишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш;
·   тюторларнинг талабалар турар жойларида, ижарадаги ва хусусий хонадонларда яшовчи талабаларнинг яшаш манзилларига мунтазам боришини ташкил этади, у ерда яратилган шароитлар ва талабаларнинг муаммоларини ўрганиб бориш ва уларни яхшилаш чораларини кўриш; 
·       талаба-ёшларнинг қонуний манфаатини ҳимоя қилиш, яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиш имкониятини яратиш, уларнинг муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ўқиши, илм-фан билан шуғулланиши, яшаши ва дам олиши учун тегишли чораларни кўриб бориш;
Бўлим фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, олий таълим муассасаси ички-тартиб қоидалари ва одоб-ахлоқ кодекси ҳамда бўлим низоми асосида олиб боради;