Санъатшунослик факультети

29 Март, 2021

Факультет тарихи

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда Республикамиз Президентининг “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустакамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига амал қилган ҳолда олиб бормоқдалар. Факультет фаолияти олий таълим, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълими, умумтаълим муассасалари ҳамда ижтимоий соҳалар учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

1956-йилда Тарих-филология факультети қошида Педагогика ва бошланғич таълим бўлими очилган. 1958-йилда Педагогика кафедраси ташкил этилган. Кафедрага доцент М.Очилов раҳбарлик қилди. 1960-йилда Педагогика ва Бошланғич таълим факультети ташкил этилди ва факультет декани этиб доцент А.М.Ахмедов тайинланди. 1961-йилда факультет декани этиб доцент Малла Очилов тайинланди. 1971-йилда Тарих-филология факультетига Педагогика ва Бошланғич таълим факультети бирлаштирилди. 1974-йилда Бошланғич таълим методикаси сиртқи таълим факультети ташкил этилиб, факультет декани доцент М.Орипов тайинланди. 1986-1993-йилларда факультетга профессор М.Очилов, 1993-йилда доцент Қ.Хуррамов раҳбарлик қилди.

1993-йил сентябрда факультетлар тарқатилиб, Педагогик марказларга айланди ва факультет Педагогика маркази деб аталди. Унинг таркибига Мактабгача тарбия, Бош-ланғич таълим, Мусиқа ва Жисмоний маданият мутахассисликлари бирлаштирилди. 1996-йил 15-ноябрда Педагогика марказлари тарқатилиб яна факультетлар ташкил қилинди. Педагогика факультетига доцент Т.Ғаффорова декан этиб тайинланди. 2003-йилда факультет Педагогика-психология деб номланди ва факультет декани этиб профессор А.Чорийев тайинланди. 2007-йилдан факультет декани этиб доцент Б.Жўрайев фаолият юритди. 2014-йил 1 апрелдан доцент Ш.Нуриллайева факультет декани этиб тайинланди, 2018-йил 3-декабрдан факультет иккига бўлиниб Педогогика факультет таркибидан Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ажралиб чиқди, мавжуд касбий талим кафедраси эса Педагогика факультети таркибига қўшилди ва факультет декани вазифасига т.ф.н. Ф.Э.Очилов тайинланди. Университет ректорининг 2019 йил 20 декабрдаги 651 Х -сонли буйруғи билан факультетнинг номи Санъатшунослик деб атала бошланди.

Ҳозирги кунда факультетда Мусиқий таълим, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Меҳнат таълими ва Касбий таълим кафедралари мавжуд бўлиб унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист О.Халилова, бадиий академия аъзоси О.Мирзаев ва бошқалар фаолият кўрсатиб келишмоқда.

Факультетда жами кундузги таълимда 895 нафар, сиртқи таълим ва иккинчи мутахассиликда 155 нафар талабалар таҳсил олмоқда. Факультет алоҳида 2 та кампусда жойлашгаҳ бўлиб, 27 та ўқув хона, маънавият хона, 10 та индивидуал дарслар ўтишга мўлжаллнган аудиториялар мавжуд. Факультет кафедраларида 14 нафар фан номзоди, шундан 10 нафар доцент, 2 нафар фан номзодлари (ПҳД), 12 нафар катта ўқитувчи ва 36 нафар ассисцент-ўқитувчилар фаолият кўрсатишиб келишади.

Илмий салоҳият 30,1% ни ташкил этади. Кейинги 5 йилда 4 нафар ўқитувчи тадқиқот ишларини якунлаб номзодлик дипломларини олишдилар.

Факультет маъмурияти

Санъатшунослик факультети декани

Очилов Фарход Эгамбердиевич т.ф.н.абул вақти:

Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+99893) 420-24-22

E-mail: ochilov-farkhod@mail.ru, ochilov-farkhod@umail.uz

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Жабборов Эркин Холлиевич

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 91) 225-02-27

E-mail: e.jabborov0101@umail.uz

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Назиров Зулқайнар Шаропович

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 90) 904-12-50

E-mail: nazirovzsh@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Холмуродов Дилмурод Собир ўғли

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 91) 635-01-11

E-mail: dilmu.xolmu@mail.ru

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини

Рахматов Зоҳид Ҳақназарович

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 90) 518-65-76

E-mail: zrh9980@umail.uz

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини

Хўжақулов Элбек

Қабул вақти: Ҳар куни 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон:(+99897) 410-59-72)

E-mail: zrh9980@umail.uz

Факультет кафедралари

Мусиқа таълими кафедраси

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси

Меҳнат таълими кафедраси

Касбий таълим кафедраси

Факультетда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланади:

5111100 - Мусиқий таълим;

5150711 – Чолғу ижрочилиги;

5150601 – Вокал санъати;

5151700 – Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш;

5110800 – Тасвирий саънат ва муҳандислик графикаси;

5150801 – Рангтасвир(дастгоҳли рангтасвир);

5151201 – Амалий санъат(бадиий кулолчилик);

5112100 - Технологик таълим;

5111500 – Чақириққача ҳарбий таълим;

5111000-Касб таълими (5320900-Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (тикув буюмлари));

5111000-Касб таълими (5310600- Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (автомобиль транспорти).

ФАКУЛЬТЕТДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР

Факультетда 1 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1 нафар Бадиий академия аъзоси, респудлика ва халқаро миқиёсдаги кўплаб кўрик танлов, кўргазмалар ва фестиваллар голиблари фаолият юритишади.

Факультетда ҳар йили респудлика ва халқаро миқиёсдаги конференция, кўрик танлов, кўргазмалар ва фестиваллар ўтказиб келинади. Бу тадбирлар барчаси чет эллик ҳамкор ОТМлар билан биргаликда ўтказилади. 2016 йилдан бошлаб чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган «Устоз ва шогирдлар» номли халқаро тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси шулар жумласидан.

Ўнлаб профессор ўқитувчиларимиз ва талабаларимиз турли даражадаги кўрик танлов, кўргазмалар ва фестивалларда қатнашиб нуфузли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Факультетда таълим йўналишлари бўйича ўқув адабиётлари, монография, ўқув – услубий қўлланмалар ва ишланмалар ҳамда ўқитиладиган фанларнинг ўқув – услубий мажмуаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Яратилган электрон мажмуалар ахборот ресурслари маркази, ЗиёНЕТ ва бошқа сайтларга жойлаштириб борилмоқда. Профессор–ўқитувчилар томонидан охирги беш йилда 6 та дарслик, 9 та монография, 14 та ўқув қўлланма, 21 ўқув –услубий қўлланма, 150 дан ортиқ мақолалар нашр этилди.

ҲАМКОРЛИК

Факультетдаги кафедралар мутахассислари вилоят ҳудудидаги Қарши санъат коллежи, Қарши педагогика коллежи, Қарши давлат университети қошидаги 1- академик лицей, Қарши шаҳридаги умумтаълим мактаблари ва Қашқадарё вилоят архитектураси, Қарши шаҳар архитектураси, Қарши таъмирлаш заводи МЧЖ, Қарши мебель МЧЖ, Cоттон роад МЧЖ, Қарши санам МЧЖ, Қашқадарё авто МЧЖлар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб борадилар. Факультетимиз битирувчилари юқорида корсатилган корхоналарда ўз фаолиятларини юритишмоқда.

Факультет кафедралари Белгород давлат миллий тадқиқотлар университети, Белгород давлат маданият ва санъат институти, Белгород давлат технология университети, Орёл давлат университети, Сибир давлат санъат институте, Кўкчатов давлат университети, Жетисув давлат университети, Волгоград давлат социал педагогика увиверситети, Белорус давлат педагогика университети, Братск давлат университети, Гжел давлат университети, Кубан давлат университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, ҳамкорлик шартномалари имзоланган ва шу шартномалар доирасида ишлар олиб борилмоқда.

2018 йил Белгород давлат миллий тадқиқотлар университети билав маҳкорликдаги қўшма талим дастури бўйича шартнома имзоланиб, ҳозирги кунда шу дастур асосида 23 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Мусиқа таълими кафедраси

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси

Меҳнат таълими кафедраси

Касбий таълим кафедраси