Ўқув-услубий бошқарма

11 Март, 2021

Бошқарма бошлиғи: 

Қурбонов Паҳлавон Рустамович

Телефон: (+99897) 222-65-01

Электрон манзил: Pahlavon82@mail.ru

Қурбонов Паҳлавон Рустамович 1982-йил 3-июнда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2001-2005-йилларда Қарши давлат университети бакалавриатурасини, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон миллий университетини магистратурасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахасисслиги ўлкашунослик ва туризм. 2007-2010-йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети аспиранти, 2011-2013 йилларда Қарши давлат университети география кафедраси ўқитувчиси, 2013-2015 йилларда география кафедраси катта ўқитувчиси, 2014-2015-йилларда ўриндошлик асосида Табиий фанлар факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини, 2015-2021 йилларда география кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.  2021-йил 18-февралдан ўқув услубий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Қарши давлат университетида фаолият кўрсатган ўқув бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сонли “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2011 йил 31 декабридаги 02-05/3656-сонли тавсияномалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 29.08.2012 йилдаги “Тармоқ тариф-малака маълумотномасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 262-сонли буйруғига мувофиқ ва амалдаги меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 2014-йил 30-декабрда ўқув-методика бўлими, амалиёт бўлими ва малака ошириш бўлимлари бирлаштирилиб ўқув-услубий бошқарма ташкил қилинди. “Ўқув-услубий  бошқарма ходимларининг лавозим вазифалари ва мажбуриятлари йўриқномаси” ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда 16 та штат бирлиги ҳисобида 15 нафар ходим фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, уларнинг меҳнат фаолиятини мазкур меёрий ҳужжат асосида “Ўқув-услубий бошқарма ходимларининг лавозим вазифалари ва мажбуриятлари йўриқномаси” га мувофиқ ташкил этмоқдалар.

Ўқув-услубий бошқарма асосан, Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммалари, шунингдек, ректор буйруқларининг факультетлар, кафедралар, бўлимларда бажарилишини таъминлайди ва мониторингини олиб боради. Шу билан бир қаторда, университетда ўқув жараёни самарадорлигини ва таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этиш, Давлат таълим стандартлари талаблари, шакллантирилган намунавий ўқув режалари, фан дастурлари ва бошқа меёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилишига услубий ёрдам кўрсатади.

Ўқув-услубий бошқарма томонидан ишлаб чиқилган ўқув жараёни жадвали ва ишчи ўқув режалар асосида факультетларда  ўқув машғулотлари жадвали ишлаб чиқилиши ташкил этилган, тасдиқланган ва унинг бажарилиши назорат қилинмоқда. Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимини ўқув жараёнида қўллаш, бажариш ва ўзлаштириш натижаларини таҳлил этиб бориш ташкил қилинган. Талабалар малакавий амалиёти ва ишлаб чиқариш амалиётлари ишлаб чиқариш корхоналари интеграцияси асосида олиб борилмоқда. Кафедра ўқув юкламалари “Вақт меёрлари”га мувофиқ ишлаб чиқилиб, профессор-ўқитувчилар шахсий иш режалари шакллантирилган ва бажарилиши назорат остига олинган. Битирув малакавий ишларига илмий раҳбарлик қилиш учун кўпроқ буюртмачи ташкилот, корхоналарнинг етакчи мутахассислари жалб этилган ва  мавзуларнинг долзарблиги, сифат даражаси, унинг илмийлиги ва халқ хўжалиги эҳтиёжларига мослигини назорат қилиш бўйича доимий мониторинг юритилмоқда ҳамда якуний давлат аттестациясига тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ташкил этиш бўйича махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Ўқув-услубий бошқарма ходимлари доимий равишда талабаларни курсдан-курсга кўчириш, талабалар сафидан чиқариш ва стипендия белгилаш ишларини тўғри бажарилишини назорат қилиб боришади. Ўқув жараёнини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича мутасадди бўлимлар билан ҳамкорликда таклифлар тайёрлашни ташкил қилиш ҳамда услубчилар томонидан АРМ нинг ахборот фонди тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб ва ундан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорлик  қилиш ишларини амалга оширилмоқдалар.

Деканатлар ва кафедралардаги иш юритиш ҳужжатларини ўрганиш орқали уларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича услубий маслаҳатлар бериб бориш йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, университет факультетлари ва кафедраларида ўқув жараёнининг боришини янада такомиллаштириш учун ўқув-услубий бошқарма томонидан “Профессор-ўқитувчининг шахсий иш режаси ва рейтинг назоратларини қайд этиш журнали”, “Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни амалиётга жорий этиш бўйича йўриқнома”, “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома”, “Курс ишларини ёзиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома”, “Соатбай фондни режалаштириш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида йўриқнома”, “Деканат ва кафедраларда иш юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича йўриқнома”, “Малакавий ва педагогик амалиёт ўташ бўйича университет Низоми”, “Малакавий битирув иши ва магистрлик диссертацияларини ёзиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома”, “Қарши давлат университети сифат комиссиясининг низоми”, “Талабалар томонидан қолдирилган дарсларни ўзлаштириш тартиби тўғрисида низом””, “Қарши давлат университети стипендияси ва уни тайинлаш тартиби тўғрисида низом”, “Қарши давлат университети профессор-ўқитувчиларининг вазифалари ва мажбуриятлари  тўғрисида йўриқнома” , “Дарс кузатиш дафтари (Олий таълим муассасалари учун)” ва бошқа ички низом ва йўриқномалар ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилмоқда. 

Қарши давлат университетининг Ўқув- услубий бошқармасининг раҳбарияти ва таркиби

Ф.И.Ш.

Лавозими

1

Қурбонов Паҳлавон Рустамович Бошқарма бошлиғи

2

Вакант Бошқарма бошлиғи муовини

3

Таниев Даврон Хуррамович Услубчи

4

Қултаева Насиба Жўраевна Услубчи

6

Примқулов Бекмурод Хушбоқович Услубчи

7

Хушвақтов Ўрол Норқобилович Услубчи

9

Шодиев Олим Хидирқулович Услубчи

10

Тошмуродаова Хилола Бахтияровна Котиба

11

Хужақулов Собир Ўрозович Услубчи

13

Қўшоқова Умида Эркиновна  

14

Джобборов Маъсуд Бахриддинович Инспектор

15

Рўзиқулов Азим Юсупович Иш юритувчи

16

Панжиева Шахноза Эгамбердиевна Иш юритувчи