Филология факультети

29 Март, 2021

Факультет тарихи

Бухоро бирлашган педагогика ва ўқитувчилар институтининг Қарши филиали (1945-йил) да ташкил этилган. 1956-йилда мазкур филиал Қарши давлат педагогика институтига айлантирилдиваТарих-филология факультети ташкил этилди. 1963-йилдан бошлаб Ўзбек филологияси бўйича мутахассислар тайёрлай бошлади. 1977-йилда Тарих-филология факультетидан Филология факультети алоҳида факультет сифатида ажралиб чиқди. 1989-йилда тарих ва филология факультетлари бирлаштирилди. 2008-йилда мазкур факультет яна алоҳида иккита факультетга ажратилди. Ўзбек филологияс ифакультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2011-йилда тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Филология факультети деб юритилган. 2014-йил август ойида тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Ўзбек филологияси факультети деб юритилган.Ўзбек филологияси факультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018-йил ноябрь ойида тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги ташкилий тузилмасида Филология факультети деб номланди.

2018-2019 - ўқув йилида Филология факультетида 815 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Факультет маъмурияти

Ўзбек филологияси факультети декани

Жумаев Рашид Нормуротович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Телефон: (+998 91) 470-96-95

E-mail:  rashid62@umail.uz

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини

Каромова Шоҳида Лутфуллаевна

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанба ва шанба кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 91) 474-68-28

E-mail:  karomova-shohida@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Кенжаев Тўлқин Арабович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Сешанба ва жума кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 91) 955-76-96

E-mail: tkenjayev1972@umail.uz

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини

Холиқов Азамат Бахриддинович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Сешанба ва жума кунларидан ташқари)

Телефон: (+998 91) 450-38-84

E-mail: xoliqovazamat@umail.uz

Факультет кафедралари

Адабиётшунослик кафедраси

Ўзбек тилшунослиги кафедраси

Рустили ва адабиёти

Факультет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:

5120100–Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбектили)

5111300 – Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти)

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлайди:

5А111201–Ўзбек тили ва адабиёти

Ҳозирги вақтда  факультетда 58 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади, шундан: 2 нафари фан доктори, профессор; 2 нафар фан доктори, доцент; 9 нафар фан номзоди, доцент; 16нафар фан номзоди, каттаўқитувчи; 10 нафар катта ўқитувчи, 19 нафари ассистент - ўқитувчилардир. Илмий салоҳият­­­- 50% ни ташкил этади.

ФАКУЛЬТЕТДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР

Факультетда таълим йўналишлари бўйича монография, ўқув-услубий қўлланмалар ва ишланмалар ҳамда ўқитиладиган фанларнинг ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлашга алоҳида эътибор берилиб, университет Ахборот-ресурс маркази, ЗиёНЕТ тармоғи ва бошқа сайтларда жойлаштириб борилмоқда. Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан охирги уч йилда 15 та монография, 20 та ўқув қўлланма, 50 га яқин ўқув-услубий қўлланма ва ишланмалар, 190 дан ортиқ илмий мақолалар ва 350 дан ортиқ тезислар халқаро ва республика миқёсидаги конференцияларда ҳамда илмий тўпламлардан ашреттирилди.

Кафедралар

номи

Дарсликлар

сони

Ўқув қўлланмалар сони

Монографиялар

сони

1.

Адабиётшунослик

-

8

8

2.

Ўзбек тилшунослиги

-

7

5

3.

Рус тили ва адабиёти

-

5

2

Факультетда ўзбек тили ва адабиёти ҳамда рус тили ва адабиёти йўналишлари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг илмий-назарий семинари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу семинарларда профессор-ўқитувчилар илмий ишлари бўйича маърузалар, илмий мақолалари, шунингдек, докторлик диссертацияси устида изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларнинг ишлари муҳокама қилинади ва ҳимояга тавсия этилади.

2018-йил июнь ойидан бошлаб Қарши давлат университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи ПҳД.30.05.2018.Фил.70.01 рақамли Илмий кенгаш фаолият олиб бормоқда.

Факультетнинг иқтидорли талабаларидан Исломова Шоира (2010-йил), Акбаров Муҳиддин (2011-йил), Пирназарова Ситора (2012-йил), Сулаймонов Бобур (2015-йил), Маманова Адолат (2016-йил), Бобожонова Шохсанам (2016-йил), Боймирова Дилшода (2017-йил) Элмуродова Фазилат (2018-йил), Абатов Достон (2018-йил) Навоий номидаги Давлат стипендиясига сазовор бўлдилар. Факультет талабаси Одилова Нодира 2015-йилда “Йилнингенгфаолёшжурналисти” Республика кўрик танловининг радио йўналишида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 2016-йилда Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Кечакимедиг-у, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги мақолалар танловида қатнашган факультетнинг 2-курс талабаси Турсунова Юлдуз фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.