Математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси

28 Январь, 2021

Математик анализ ва дифференциал тенгламалар кафедраси

Кафедра мудири в.б.: физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 

Рустамова Мастура Самадовна

Телефон: (+998 93) 932-92-01

Электрон манзили: rms1967@mail.ru

Кафедра тарихи 

“Математик анализ” кафедраси 1982-йилда ташкил этилган ва унда ф-м.ф.н. Э. Эшдавлатов мудирлик қилган. 1988-йилдан 1992-йилгача  “Математик анализ” кафедрасида доцент Н. Дилмуродов мудирлик қилган. 1992-йилда ушбу кафедра мудирлиги лавозимида доцент Ж.Тошев ишлаган. Шу йили кафедра учга бўлиниб, “Математик анализ”, “Алгебра ва геометрия” ҳамда “Дифференциал тенгламалар” кафедралари ташкил этилган. “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Тошев, “Алгебра ва геометрия” кафедрасига доцент С. Узоқов, “Дифференциал тенгламалар” кафедрасига доцент Ж. Оромов мудирлик қилган. 

1995-йилда “Математик анализ” ва “Дифференциал тенгламалар” кафедралари бирлаштирилиб, “Математик анализ”  кафедраси деб номланди. Бу кафедрага 1998-йилгача доцент Ж. Тошев мудирлик қилди. 1998-йилдан 2001-йилгача “Математик анализ” кафедрасига доцент Ж.Оромов мудирлик қилди. 2001-йил кафедра мудири лавозимига доцент Э. Эшдавлатов тайинланди. 2005-йилда “Математик анализ” ва “Алгебра ва геометрия” кафедралар бирлаштирилди ва “Математик анализ ва алгебра” кафедраси ташкил этилди.  Кафедрага доцент Н. Шарипов мудирлик қила бошлади. 2008-йилдан 2010-йилнинг июнь ойигача ушбу кафедра мудири вазифасини бажарувчи лавозимида ф-м.ф.н. М. Абулов ишлаган. 2010 йилдан то 2014 гача кафедра мудири вазифасида ф-м.ф.н. А. Имомов ишлади. 

2014-йил “Математик анализ ва алгебра” ва “Умумий математика” кафедралари бирлаштирилди ва “Математика” кафедраси ташкил этилди. 2014 йил сентябрдан ушбу лавозимга ф-м.ф.н. Э. Алиқулов сайланди. “Математика” кафедраси 2018-йил ноябрда “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар” ва ”Алгебра ва геометрия” кафедраларига ажратилди. “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар ”кафедраси мудири лавозимга ф-м.ф.н. Э. Алиқулов тайинланди.

2020 йил январдан  “Математик анализ ва дифференциал тенгламалар” кафедрасига Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Рустамова Мастура Самадовна раҳбарлик қилмоқда.

2019 йил 4-5 октябрда кафедра томонидан “Таҳлилнинг долзарб муаммолари ва татбиқлари” республика илмий конференцияси ўтказилди. Конференцияда республикамизнинг кўзга кўринган математик олимлари билан биргаликда  хорижий олимлар ҳам иштирок этишди.  математика соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар натижалари муҳокама қилинди. Шу жумладан, Новосибирск давлат университети Функциялар назарияси кафедраси мудири, профессор А.Д.Меднйх, Турин Политехника университети профессори Э. Муссо, Россия ФА СБ ҲМ ва МГ институте профессори Х.Х.Имомназаров, Қозон Федерал университети профессори М.М.Арсланов, ЎзМУ  Математик анализ кафедраси мудири, ЎзФА  академиги А. Садуллаев, Ўзбекистон Фанлар Академияси Математика институти директори, ЎзФА академиги,  Ўзбекистон Математиклар жамияти раиси, ЎзФА академиги А.Аъзамов, Тошкент темир йўл муҳандислари университети профессори А. Ортиқбоев ва бошқалар.

Шунингдек, 5 ва 6-октябрь куни математика йўналиши талабалари билан ЎзМУ Математик анализ кафедраси мудири, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги А. Садуллаев, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон Математиклар жамияти раиси А.Аъзамов, Тошкент темир йўл муҳандислари университети профессори А. Ортиқбоев, Турин Политехника университети профессори Э. Муссоларнинг учрашувлари ташкил этилди.

2020 йил 15 февралда Қарши давлат университетида вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим мактабларида математика, кимё ва биология фанларини ўқитишнинг муаммолари ва ечимлари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Анжуманда  2020 йил 31 январда Президент Шавкат Мирзиёевнинг олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашувида илгари сурилган математика, кимё, биология, геология фани ва соҳаларини ривожлантириш бўйича муаммолар, ечимлар ва истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Амалий семинарнинг математика шуъбасида кафедра профессор ўқитувчилари билан вилоятнинг етакчи мактаб ўқитувчилари иштирокида бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида математика фанини ўқитишнинг аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди, кўпгина амалий таклифлар берилди.

Илмий кенгаш

2020 йилда Қарши давлат университети ҳузурида  кафедранинг асосииий йўналишлари бўлган 01.01.01 – математик анализ, 01.01.03 – дифференциал тенгламалар ва математик физика бўйича Ихтисослашган  Илмий кенгаш ўз фаолиятини бошлади.

Кафедрада ташкил этилган “Ал - Хоразмийворислари” тўгараги аъзолари математика фани бўйича халқаро ва республика олимпиадаларида нуфузли ўринларни эгаллаб келишмқда. 2019 йил

Ҳозирги вақтда кафедрада жами 16 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 2 нафар фан доктори, 4 нафари фан номзодлари ва 3 нафари физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd). 

Кафедра профессор-ўқитувчилари: 

Рустамова Мастура Самадовна        ф-м.ф. PhD, доцент в.б. 

Шоимқулов Баҳодир Аллабердиэвич     ф.-м.ф.д. профессор

Эшқобилов Юсуф Холбоевич            ф.-м.ф.д. профессор

Дилмурадов Насрутдин                         ф-м.ф.н. профессор

Алиқулов Эшпўлат Омонович            ф-м.ф.н. доцент

Хамраев Ахрор Юсупович               ф-м.ф.н. катта ўқитувчи

Мейлиев Хабибулла Жамолович           ф-м.ф.н. катта ўқитувчи

Янгибоев Зойир Шобердиевич       ф-м.ф. PhD, катта ўқитувчи

Жўраев Даврон Аслонқулович           ф-м.ф. PhD, катта ўқитувчи

Жумаев Жахонгир Нафасович            ўқитувчи

Норов Аслиддин Зиёт ўғли                   ўқитувчи

Халилов Акбар Замирович                    ўқитувчи

Муқумов Асқар Ҳамза ўғли             ўқитувчи

Шоимов Баходир Сайфулло ўғли           ўқитувчи

Юсупова Шахло Бахтиёр қизи            ўқитувчи

Рахимов Аброр Маҳмуд ўғли             ўқитувчи

Ўқув ишлари 

Бакалавриатура 

Кафедра аъзолари 5130100-Математика таълим йўналишида барча математик ва ихтисослик фанларидан ҳамда бошқа таълим йўналишларида математикага оид фанлардан дарс олиб боради. 

Бакалавриатура йўналишларида ўқитиладиган фанлар: 

Математик анализ

Дифференциал тенгламалар

Комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси

Функционал анализ

Дифференциал тенгламалар ва математик физика

Математика физика тенгламалари

Операторлар назарияси

Анализнинг танланган боблари

КЎФНнинг геометриc принциплари

Математик физика тенгламаларининг танланган боблари

Математика физика усуллари

Олий математика

Магистратура 

2015-йилдан 5А130101- Математика (математик анализ) мутахасислиги бўйича магистратурага талабалар қаъбул қилинади. Ҳозирда 7 нафар магистр таҳсил олмоқда. 

Магистратурада ўқитиладиган фанлар: 

Борель ўлчови ва потенциаллар назарияси

ККЎФН

Плюрипотенциаллар назарияси

Плюрипотенциаллар назарияси ва динамик системалар

Гиббс ўлчовлари

Категориялар назарияси

Докторантура 

Кафедрада 2018-йилдан 01.01.01-математик анализ ихтисослиги бўйича  PhD (таянч докторантура) фаолият олиб бормоқда.  Ҳозирда 4 нафар докторант таҳсил олмоқда. 

1. Бозоров Ж.Т. – илмий раҳбар ф.м.ф.д., профессор, Шоимқулов Б. А. 

2. Нодиров Ш.Д. - илмий раҳбар ф.м.ф.д., профессор, Эшқобилов Й.Х.

3. Қултўраэв Д.Ж.  - илмий раҳбар ф.м.ф.д., профессор, Эшқобилов Й.Х.

4. Баратов Б.С. - илмий раҳбар ф.м.ф.д., профессор, Эшқобилов Й.Х.

Илмий йўналишлар: 

1. Комплех анализда интеграл формулалар ва кўп ўлчовли қолдиқлар. 

2. Узликсиз ва дискрет вақтли динамик системалар. 

3. Математик физика тенгламалари учун тўгри ва тескари масалалар.  

2020 йилда Қарши давлат университети ҳузурида  кафедранинг асосииий йўналишлари бўлган 01.01.01 – математик анализ, 01.01.03 – дифференциал тенгламалар ва математик физика бўйича Илмий кенгаш ўз фаолиятини бошлади.

Семинар ва тўгараклар 

Кафедра қошида “Математика ва уни ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий семинар фаолият кўрсатади. Семинар раҳбари: проф.Эшқобилов Й.Х. Семинар вақти: ҳар пайшанба куни, соат 11.20-13, 102-ауд.да. Семинарда долзарб мавзулар бўйича маърйзалар билан бир қаторда фан докторлиги ва фалсафа докторлиги (PhD) бўйича диссертациялар муҳокамалари ҳам ўтказилмоқда.   

Докторант,магистр ва талабалар учун “Ночизиқли анализнинг ностандарт масалалари” илмий-ўқув семинари. Семинар раҳбари: проф.Эшқобилов Й.Х.. Семинар вақти: ҳар чоршанба  куни, соат 07-08, 102-ауд.да. 

Талабалар учун “Ал- Хоразмий ворислари” математика  тўгараги. Тўгарак вақти: ҳар чоршанба куни соат 13-15, 102-ауд.да. 

Илмий лойиҳалар 

Кафедрада “Дискрет ва узлуксиз вақтли динамик системалар ва қисмий интеграл операторларнинг спектрлари” (ОТ-Ф4-22)  мавзусида фундаментал грант амалга оширилмоқда, грант раҳбари проф.Й.Эшқобилов, аъзолари проф. Б.Шоимқулов, Э.Алиқулов, А.Хамроев, О.Ғуломов, Ж.Бозоров, М.Рустамова, Ш.Нодиров. 

Илмий ҳамкорлик 

Кафедра Россия ФА СБ ҲМ ва МГ институти, Сибир Федерал университети, Новосибирск Давлат университети, Қозон Федерал университетлари, Республикамиз ФА Математика институти ва етакчи ОТМларининг кафедралари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Кафедра манзили: 180103, Қарши шаҳри, Кўчабоғ 17.