Қабул квоталари тасдиқланди

17 июнь 2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан 2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра:

бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;

магистрлар тайёрлаш бўйича – 8 923 нафар грант ўринлари ажратилди.

Шунга кўра, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан:

умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари туман (шаҳар) кесимида;

ҳамда таълим тиллари бўйича тақсимоти 20-июнга қадар тасдиқланиб, эълон қилинади.

Шунингдек, давлат ОТМларига тўлов-контракт асосидаги квоталар эса:

✔️тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда;

✔️молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари Кузатув кенгашлари томонидан 20-июнга қадар тасдиқланади.