Халқаро ҳамкорликлар бўлими

9 Март, 2021

Бўлим бошлиғи:

Азизова Насиба Бахритдиновна

Тел./факс: (8 375) 225-57-01

Электрон манзили: azizovanasiba@mail.ru

Халқаро ҳамкорликлар болими 1992 йилда ташкил этилган. 

Халқаро ҳамкорликлар болимининг мақсади

Халқаро алоқаларни ривожлантириш орқали университетда таълим сифатини ошириш орқали замонавий ўқув жараёнини ташкил этиш, университетини республика олий ўқув юртлари орасида етакчилар қаторидан ўрин олишига кўмаклашишдир. 

Халқаро алоқалар бўлими университетнинг хорижий олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва малака ошириш институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, энг сўнгги ўқув ва илмий тажрибаларни ўрганиш ва уларни таълимга тадбиқ этиш, талаба ва ўқитувчи-ходимларни дунёнинг нуфузли таълим муассасаларида тажриба орттириб қайтиши каби ташкилий ишларни мувофиқлаштирувчи ва бошқарувчи бўлимдир. Бу эса ўз навбатида таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга бўлим университетда Халқаро алоқаларни ривожлантиришга, кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ҳамда ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот ишларида жаҳон тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил қилинган.

Халқаро ҳамкорликлар бўлимининг вазифалари

•    Университет билан хорижий олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот марказлари ўртасида ўрнатилаётган алоқаларни шартнома, меморандум, баённома, келишув асосида белгиланган тартибларга мувофиқ расмийлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш; 

•    Университетга ташриф буюрувчи хорижий мутахассислар, академик ходимлар ва ҳамкор вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; 

•    Таълимни ривожлантиришга қаратилган хорижий сармояларни жалб этиш; 

•  Университет илмий тадқиқотчилари, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари, профессор ва ўқитувчи ходимлари, талабалари учун таълим грантлари ва илмий тадқиқотлари учун фонд маблағларини олиш учун танловда иштирок этишларига кўмак бериш ва уларни мувофиқлаштириш;

•  Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари, тадқиқотчилари, мустақил изланувчиларни, катта илмий ходимларни чет эл хизмат сафарларига боришлари учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмак бериш ва мувофиқлаштириш; 

• Университет профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходимларн ва мустақил изланувчиларни илмий салоҳиятини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ИСТЕЪДОД” жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилот ва таълим фондлари танловларига тавсия этиш; 

•  Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари билан муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш.

Халқаро ҳамкорликлар бўлимининг  устувор йўналишлари

•    университет профессор-ўқитувчилари, докторантлар малакасини ошириш; 

•    таълим жараёнига янги педагогик технологияларни тадбиқ қилиш; 

•    хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш; 

•    халқаро грант ва дастурларда иштирок этиб, хорижий сармояларни жалб қилиш; 

•    хорижий ОТМлардан йўналишлар бўйича мутахассисларни маъруза ўқиш учун таклиф қилиш; 

•  имзоланган шартномалар доирасида турли муддатли хорижий сафарлар ташкил этиш; 

•  хорижий ҳамкор ОТМлар билан биргаликда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва форумлар ташкил қилиш; 

•  Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихона ва ваколатхоналар билан таълим соҳасида дўстона алоқалар ўрнатиш ва бошқалар.

Университетнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги стратегик вазифалари

Таълим сифатини ошириш ва халқаро таълим майдонида университетнинг обрўсини ошириш мақсадида халқаро таълимнинг аниқ механизмлари ва дастурларини ишлаб чиқиш;

Университет талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги соҳасидаги илғор халқаро тажрибаларни ўрганишни ташкил этиш;

Чет эллик талабалар сонининг кўпайиши.