Хорижий абитуриентлар қабули – 2023

12 июль 2023

2023-2024 ўқув йили учун КОНТРАКТ ТЎЛОВИ: 

  • Бакалавриат – $1,570; (Тиббиёт йўналишлари - $2,180)
  • Магистратура - $1,660

Контракт тўлови қуйидаги харажатларни қоплайди:

  1. Ўқиш
  2. Талабалар турар жойи
  3. Интернет (ҚарДУ ҳудудида)
  4. Кутубхонадан фойдаланиш

Таълим йўналишлари:

 

ЧЕТ ЭЛЛИК АБИТУРИЕНТЛАР СУҲБАТ ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Суҳбат 20 августдан 31 августгача ўтказилади.

Cуҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар билан белгиланган тартибда шартнома тузилади.

Ариза ва ҳужжат топшириш муддати 20 июндан 20 августгача.

 

ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ:

Керакли ҳужжатлар:

  1. Ўқишга кириш учун ариза (PDF версияси илова қилинади)
  2. Миллий ва халқаро пасспорт нусхаси.
  3. Ўқиган фанлари ва улар бўйича олган баҳолари (баллари) кўрсатилган сертификат/дипломнинг рус ёки ўзбек тилларига нотариал тасдиқланган нусхаси. Магистратура (МА) даражасига ҳужжат топшириш учун бакалавр даражаси талаб қилинади.
  4. Электрон расм (3.5х 4.5) - 6 дона (орқаси оқ фонда)
  5. Яшаш учун рухсатнома (агар мавжуд бўлса)

Тўлдирилган ариза ва барча керакли ҳужжатлар электрон форматда (PDF) 20 августга қадар karsu.international@gmail.com манзилига юборилиши керак.

Қўшимча маълумот олиш учун боғланинг:

Шерзод Темиров
Халқаро ҳамкорлик бўлими
Тел.: +998 91 214-11-15
E-mail: karsu.international@gmail.com