Умумий физика кафедраси

5 июль 2023

Қўйлиев Баҳрон Тўхлиевич


Умумий физика кафедраси мудири,
Физика-математика фанлари номзоди, профессор
Телефон: +998 97 723 70 31
Электрон почта: bahromq@rambler.ru
 
Қабул кунлари: Ҳар куни соат 15:00 дан 18:00 гача

Меҳнат фаолияти

 

Кафедра тарихи

2021 йилда «Умумий физика» кафедраси ташкил топди. Кафедрада 2 та профессор, 2 та фан номзоди, доцент, 3  та  физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), 3 та ассистант ўқитувчи ва 2 та таянч докторант фаолият кўрсатмоқда. Илмий салоҳият – 50 %. «Умумий физика» кафедраси 60530900 -  Физика йўналиши бўйича мутахассис чиқарувчи кафедра ҳисобланади.  Кафедрада «70530901 -  Физика (йўналишлар бўйича: оптика, магнитооптика, молекуляр оптика)» мутахассислиги бўйича магистратура мавжуд.

Асосий вазифалари

Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган. Кафедра қошида иккита замонавий ахборот-коммуникация ва мультимедиа  воситалари билан жиҳозланган маърузалар зали мавжуд. Кафедрага ҳозирги кунда Қўйлиев Бахром Тўхлиевич раҳбарлик қилмоқда.
Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш учун барча ёш ўқитувчилар тажрибали ўқитувчиларга бириктирилган. 3 нафар ўқитувчи докторлик илмий иши устида ишламоқда. Кафедра қошида илмий семинар фаолият кўрсатади.
Кафедра ЎзР ФА Астрономия институти, Самарқанд давлат  университетининг "Оптика" кафедраси, Ўзбекистон Миллий университетининг "Оптика" кафедраси, ЎзРФАнинг Ядро физикаси, Ион-плазма ва лазер технологияси, Полимерлар физикаси ва кимёси институтлари ва кўпгина республикамиздаги олий ўқув  юртлари билан ҳамкорлик асосида фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари кафедранинг МДҲ мамлакатлари Олий  ўқув юртлари билан ҳамкорлик шартномалари ҳам мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчилари Санкт-Петербург университети, Киев Миллий университетлари профессорлари билан ҳамкорликда мақолалар чоп эттиришмоқда ва ташриф буюришиб дарслар ўтмоқда. 2022-2023 ўқув йилида Киев Миллий университети профессори И.Ю. Дорошенка ҳамда доцентлар А.П.Науменко, В.С. Кудрялар ZOOM платформаси орқали талабаларга ва ёш олимларга маърузалар ўқишмоқда.

Ўқитиладиган фанлар

механика, молекуляр физика, электр ва магнетизм, оптика, атом физикаси, лазер физикаси, молекуляр спектроскопия, молекуляр оптика, энергитик ресурслар физикаси, спектроскопия асослари ва замонавий физиканинг тадқиқот усуллари

Илмий ишлар

Молекуляр спектроскопия

Тадқиқотчилар

Умарова Саида, Хўжамбердиева Жамила, Саломов Умид, Некбоев Асқар

Ҳамкорлик

ЎзРФА  
У.А.Арифов номидаги Ион-  плазма ва лазер технологиялари институти
Киев миллий университети                                                           

Ўзбекистон миллий университети                                            

Самарқанд давлат университети                                                                                                        

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Талимаржон ИЭС АЖ
Муборак газни қайта ишлаш заводи АЖ
Деҳқонобод калий заводи АЖ
                           

Кафедра ўқитувчилари

Қўйлиев Бахром Тўхлиевич
Хайриддинов Ботир Эгамбердиевич
Узоқова Гулноза Сайдуллаевна
Умарова Саида Ўроқовна
Хўжамбердиева  Жамила Норқобиловна
Холмирзаев Нодир Сулаймонович
Мейлиев Лазиз Орзиқулович
Турдиев Ўрал Ибрагимович
Худаяров Равшан Рахим ўғли
Саломов Умид Эркинович
Некбоев Асқар Абдували ўғли
Қодиров Асилбек Рахмон ўғли
Эркинова Динора Абдулҳамид қизи