Лингвистика кафедраси

31 Январь, 2021

Кафедра мудири: филолог

Омонова Махфурат Келдияровна

Телефон: (+998 93) 937-63-36

Электрон манзили: maxfurat.omonova@mail.ru

Кафедра тарихи

“Лингвистика” кафедраси 2018-йил 1-ноябрда  ташкил топган.

Ҳозирги кунда кафедрада 15 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради, шундан, 3 нафар катта ўқитувчи ва 12 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан замонавий педагогик технологиялар ҳамда ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган ва электрон ўқув-услубий мажмуалар тайёрланган. Кафедра қошида 5 та замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган ўқув хонаси мавжуд.

Лингвистика кафедраси 2019-йилдан бошлаб Москва давлат лингвистика университети 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) бакалаврият таълим йўналиши бўйича ҳамда 5А120102 – Лингвистика (инглиз тили) магистратура мутахассислиги бўйича Белгород давлат университети билан қўшма дастур асосида ҳамкорлик олиб бормоқда. Бундан ташқари ҚарДУ қошидаги 1-сонли академик лицей, Қарши педагогика коллежи, Ғузор қишлоқ хўжалик коллежи, Қашқадарё вилояти халқ таълими тизими ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази, “Нуристон” академик лицейи, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат чет тиллар университети билан доимий илмий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Кафедра илмий- тадқиқот йўналиши: «Ҳозирги замон инглиз тилида лингвистик таҳлил ва таржима назарияси муаммолари».Кафедрада тайёрланаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар

Бакалаврият

5120100- Филология ва тилларни ўқитиш  (инглиз тили),

Магистратура

5А120102 - Лингвистика (инглиз тили)

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Бакалавриат

Асосий ўрганилаётган тил. (Оғзаки нутқ амалиёти)

Асосий ўрганилаётган тил. (Ўқиш ва ёзиш амалиёти)

Тилшунослик.

Адабиётшунослик.

Назарий фонетика.

Чет тилларни ўқитишнинг интеграллашган курси (I, II, III, V)

Лексикология.

Роман-герман филологиясига кириш.

Мамлакатшунослик.

Ўрганилаётган тил тарихи.

Стилистика ва матн таҳлили.

Нили ўрганилаётган мамлакат адабиёти.

Инглиз адабиёти.

Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари.

Қиёсий типология.

Назарий грамматика.

Таржима назарияси ва амалиёти.

Иккинчи чет тили.

Хорижий тилларни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш

Маданиятлараро компетенция

Матбуот тили

Тил сатҳларини ўқитишда коммуникатив ёндашув

Амалий фонетика

Амалий грамматика

Магистратура

Матн лингвистикаси

Ҳорижий мамлакатлар лингвистик назариялари

Асосий чет тили

Назарий грамматиканинг долзарб муаммолари

Қиёсий тилшуносликнинг замонавий йўналишлари

Асосий ўрганилаётган тил ўқитиш методикаси ва замонавий технологиялар

Кафедра профессор-ўқитувчилар таркиби

Омонова Маҳфират кафедра мудири.

Шукурова Замира к.ўқит.

Отамуродова Феруза к.ўқит.

Эргашева Гулноз к.ўқит.

Тўраэва Гўзал  ўқит.

Амирқулова Наргиза ўқит.

Некбоэва Раъно ўқит.

Ҳалилова Шахло ўқит.

Ғайбуллаэва Малоҳат ўқит.

Шакурова Наргиза ўқит.

Номозова Марғуба ўқит.

Турсунбоев Бектош ўқит.

Иркаев Жасур ўқит.

Қурбонова Сурайё ўқит.

Усмонов Аслиддин ўқит.

Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари

Омонова Махфурат Келдияровна “Мелиоратив терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”.

Амирқулова Наргиза Амирқуловна “Фразеологизмлар таркибидаги қўшма сўзларнинг когнитив-прагматик хусусиятлари”

Намозова Марғуба “Ўзбек тилидаги инглизча  ўзлашмаларнинг лисоний  тадқиқи”.

Ҳалилова Шахло Инглиз ва ўзбек эртакларидаги етакчи образлар.

Отамуродова Феруза Ташмурадовна “ХХ аср инглиз адабиётининг роман типологияси”

Шакурова Наргиза Ҳамрақуловна “”Она” фреймининг консептуал-когнитив хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”

 

Кафедра манзили: Хорижий тиллар  факультети, 3-қават, 305-хона “Лингвистика” кафедраси