Рус тили ва адабиёти кафедраси

19 Январь, 2021

Кафедра мудири: филология фанлари номзоди (Phd), доцент,

Хамраева Ёрқиной Набижоновна

Қабул вақти: Ҳар Жума 15:00 дан 17:00 гача

Телефон: (+99875) 221-20-93

Э-маил: qardu_xamrayeva@edu.uz

Кафедра ҳақида

Рус тили ва адабиёти кафедраси 1996-йилда 4 кафедранинг бирлаштирилиши натижасида ташкил топган:

Рус тилшунослиги кафедраси

Рус ва чет тиллар адабиёти кафедраси

Рус тили ва адабиётини ўқитиш услубиёти кафедраси

Факультетлараро рус и кафедраси

Ҳозирги кунда кафедрада 20 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Улардан 5 нафари фан номзоди (жумладан: 4 нафар доцент), 5 нафари катта ўқитувчи, 10 нафари ўқитувчи.

Кафедранинг илмий салоҳияти 25% ни ташкил этади. Кафедра рус тили ва адабиёти бўйича мутахассисларни тайёрлайди.

Кафедра ҳамкорлиги  

Кафедра ЎзР ФА, ЎзМУ, ЎзЖТДУ, ТошДПУ, Низомий номидаги ТДПУ, СамДУ, БухДУ, ТермезДУ, ЖДПИ, ҚаршиДУ тасарруфидаги ХТХМОҚТҚВММ тил ва адабиёти илмий-тадқиқот институтлари, шаҳар ва вилоятдаги лицей ва коллеж, мактаблари билан илмий, ишбилармонлик ва ижодий алоқаларни қўллаб қувватлайди.

2016-йилда кафедра Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорлик шартномасини тузиш натижасида кафедра катта ўқитувчиси Б.Қ.Сулаймонов “Истеъдод” жамғармасининг гранти асосида малака ошириш курсини ўтади. Рус тили ва адабиёти бўлимининг битирувчиси Нормурадов Равшан БелДУнинг тарих филология факультети магистратурасида таҳсил олмоқда(филология кафедраси, магистрлик дастури: 44.04.01. Педагогик таълим, тил таълими).

2018 йил декабрь ойида мазкур университет доцентлари Левина Э.М., Даниленко А.П. ва Муромтсева О.В.лар Қарши давлат университетида стажировка ўташ давомида рус тили ва адабиёти йўналиши талабаларига маъруза машғулотлари ҳамда профессор-ўқитувчилар учун семинар-тренинглар ўтдилар.

Белгород давлат миллий тадқиқот университети  билан ҳамкорлик доирасида кафедра қошида 2019 йил январь ойидан рус тили ўргатиш курслари фаолият юрита бошлади. Ушбу курслар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: “Абитуриэнтлар учун рус тили ва адабиёти”, “Рус тили хорижий тил сифатида”, адбиркорлар учун рус тили курси”.

Кафедранинг илмий ва ўқув адабиёти билан таъминлаш мақсадида Росшамкорлиги томонидан 200 дан ортиқ дарслик, кўргазмали қуроллар, аудио ва видеокассета ва бошқа ўқув-методик материаллар совға қилиниб, катта амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Сўнгги 10 йил давомида Қарши давлат университети билан тузилган хўжалик шартномаси асосида кафедранинг рус тили бўйича ўқув курси фаолият кўрсатиб келмоқда. Кейинги йилларда Косон ёғ заводи мутахассислари ва ишчилари учун (масъул- Б.К. Сулайманов), шунингдек, абитуриентлар учун рус тили ўқув курсларини (масъуллар: Л.А. Халилова, Е.В. Милованова) олиб бормоқдалар.

2018-йил январь ойидан бошлаб навбатдаги ўқув курсларига қабул бошланди. “Рус тили. Абитуриентлар учун адабиёт”. Масъул - катта ўқитувчи Халилова Л.А.

Таълим йўналиши: 5111300 – Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти)

Кафедранинг илмий йўналиши “Рус филологиясининг долзарб масалалари ва таржимашунослик муаммолари”

Кафедранинг илмий-методик фаолияти

Кафедра қошида “Рус филологиясининг долзарб масалалари ва таржимашунослик муаммолари” мавзусидаги илмий-методик семинар фаолият олиб боради.

Дарс машғулотларини замонавий усулларда ташкил этиш учун ўқув аудиториялари компьютерлар, электрон доскалар ва мультимедия воситалари билан жиҳозланган.

Сўнгги беш йил давомида кафедра ўқитувчилари томонидан қуйидаги ўқув қўлланмалари нашр эттирилган:

1.Л.А. Халилова, Д.Р. Пардаева. Рус тили. (Гуманитар ва табиий фанлар факультети талабалари учун ўқув -қўлланма)- Қарши, 2007.

2. Л.Н. Элмурадова, Л.У. Бобоназарова. Рус тили. (Олий таълим гуманитар ва табиий фанлар факультетларининг 1-курс талабалари учун ўқув-услубий қўлланма)- Карши, 2011/.

3. З.Х. Саидова, Р.И. Сайдуллаева. Ҳозирги рус тили. Карши, 2012.

4. Й.Н.Ҳамраева. Рус ва ўзбек тилларининг қиёсий грамматикаси. -Қарши: «Насаф», 2013.

5. Л.А. Халилова. Репетитор (1-2 булим.). -Тошкент: «Наврўз», 2013. 2014.

6. Д.Р. Пардаева. Рус адабиёти практикуми ва ифодали ўқиш (1-2 қисм.). -Қарши. 2013, 2014.

7. Л.Н. Элмурадова. Ўзбек тилининг функционал-семантик майдони. -Тошкент: «Вектор-пресс», 2013.

Кафедранинг илмий-тадқиқот ишлари

Кафедрада сўнгги йилларда профессор шиитувчилар томонидан бир нечта монографиялар чоп эттирилди.

1.Й.Н.Ҳамраева.  Феъллар мисолида идеографик луғат тузиш. -Тошкент: «Фан ва технология», 2014.

2. Д.У. Жўраев. Туркистонда таълим тизимини ташкил этиш ва бошқаришнинг назарий-методологик асослари (ХИХ асрнинг иккинчи ярми ХХ аср бошларида). -Тошкент: «Фан», 2014.

3. Л.Н. Элмурадова. Ўзбек тилида даража функционал-семантик микромайдони. -Қарши: «Насаф», 2014.

Кафедра аъзолари томонидан Халқаро, республика ҳамда олий таълим миқёсидаги журнал ва тўпламларида 200 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди. Доцент Й.Н. Ҳамраева докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017- йил 17- февралдаги № 86-сонли буйруғига асосан кафедра ўқитувчилари томонидан 2017 йил 22 апрелда “Рус филологиясининг долзарб масалалари ва таржимашунослик муаммолари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Ушбу конференцияда Республикамизнинг филолог-олимлари, фан докторлари, профессорлар, фан номзодлари, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Термез ва бошқа вилоятларнинг ўқув муассасаларидан профессор -ўқитувчилар фаол иштирок этишди. 

Кафедранинг инновацион лойиҳалардаги иштироки

Кафедра ўқитувчиси Азизова Н.Б. иккита лойиҳа устида иш олиб бормоқда:

“Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида докторлик таълими сифатини яхшилаш” номли УЗДОC лойиҳасида. Н.Б. Азизова ҚаршиДУда ташкил этилган семинар-тренинглар учун масъул.  Грант олувчи: УНИCА – Европа мамалакатлари университетлари тармоғи (Бельгия). Лойиҳа муддати: 15.10.2016. дан 14.10.2019гача;

«Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” РЕНЕС лойиҳасида. Н.Б.  Азизова координатор ҳисобланади. Грант олувчи:  Университет

ЛЪ Акуила (Италия). Лойиҳа муддати: 15.10.2016. дан 14.10.2019 гача.

Кафедранинг танлов фанлари

Рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси

Рус тили тарихи

Ҳозирги рус тили

Умумий тилшунослик

Рус тили диалектологияси

Қиёсий грамматика

Рус адабиёти тарихи

Ҳозирги рус адабиёти

Адабиётшуносликка кириш

Адабиёт назарияси

Таржима назарияси ва амалиёти

Жаҳон адабиёти тарихи

Рус тили ва адабиёти ўқитишнинг инновацион технологиялари

Махсус курс

Танлов фанлар 

Кафедра таркиби:

Ҳамраева Ёрқиной Набижоновна -ф.ф.н., доцент, кафедра мудири

Курасова Нина Васильевна - ф.ф.н., доцент

Мирзаева Клара Темировна - ф.ф.н., доцент

Муратов Баходир Муратович - п.ф.н., катта ўқитувчи

Элмурадова Лайло Номуратовна - ф.ф.н., доцент.

Халилова Луиза Адиловна -  катта ўқитувчи

Милованова Елена Валеревна - катта ўқитувчи

Сулайманов Баходир Қурбонович - катта ўқитувчи

Пардаева Дилфуза Раимовна - катта ўқитувчи

Базарова Нодира Шамсиевна -  ўқитувчи

Саидова Зухра Худойназаровна -  ўқитувчи

Сайдуллаева Рано Иботовна -  ўқитувчи

Юлдашева Лола Кулдашевна - ўқитувчи

Юлдашева Лайло Улуғбековна -  ўқитувчи

Ҳамраев Дилшод Хамдамович - ўқитувчи

Убоженко Анна Станиславовна -  ўқитувчи

Турсахатов Эркин Элмурадович - ўқитувчи

Каримов Болта Паттаевич - ўқитувчи

Бўронова Жамила Алиевна- ўқитувчи

Азизова Насиба Бахритдиновна - ўқитувчи