Немис тили ва адабиёти кафедраси

23 Февраль, 2021

Кафедра мудири: 

Маҳмудов Алишер Йўлдошевич

Телефон: (+99893) 422-31-11

Электрон манзили:  alischer-2473@mail.ru

Кафедра ҳақида 

1965 йили Қарши давлат педагогика институтида Хорижий тиллардан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз, немис филологияси бўлимларига талабалар қабул қилина бошланди. Уларга сифатли ва юксак савияда билим бериш учун ва Республикамиз жанубидаги илмий салоҳиятни (немис тили ва адабиёти бўйича) бирлаштириш учун хоржий тиллар кафедраси базасидан немис филологияси мустақил кафедра сифатида 1967 йилда ажралиб чиқди. 

Кафедрага  1970-1972 йилларда катта ўқитувчи Ш.Абдуназаров, 1973 йилдан 1975 йилгача катта ўқитувчи Л.Коженкова, 1976 йилдан 1990 йилга қадар филология фанлари номзоди, доцент Н.Элмуродовлар раҳбарлик қилганлар. Кафедрага 1990 йилдан 2009 йилга қадар филология фанлари номзоди, доцент Ғ.Хўжаев, 2009 йилдан 2014 йилгача филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи К.Марқаевлар мудирлик қилган. 2015 йилдан бошлаб филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта ўқитувчи А.Махмудов мудирлик қилиб келмоқда. 

Кафедрада 1 нафар филология фанлари номзоди, 2 нафар филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 1 нафар доцент, 4 нафар катта ўқитувчи ва 19 нафар ассистент ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Илмий салоҳият – 14%.  

Кафедра профессор–ўқитувчилари Республикамиз ва хорижий давлатлар томонидан эълон қилинган нуфузли танловларда иштирок этиб, грант совриндорлари сифатида хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим масканларида ўз малакаларини ошириб қайтдилар. 2010 йилда доцент Г.Хўжаев, катта ўқитувчи А.Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Истеъдод" жамғармаси гранти соҳиблари бўлишиб Хитой Халқ Республикасининг Шанхай университетида, шунингдек катта ўқитувчи А.Махмудов Германиянинг Мюгельзее таълим марказида, 2011 йилда А.Ахмедов Берлин Гёте институтида, 2013 йилда кафедра ўқитувчиларидан Ш.Куванова Германиянинг Швебиш-Ҳалл Гёте институтида, Н.Маҳмудова Берлин Гёте институтида ўз малакаларини ошириб қайтдилар.

Кафедра Германиянинг DAAD, Ўзбекистондаги Гёте институти билан мунтазам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, улар билан ҳамкорликда ташкил этилган турли мавзудаги семинарларда фаол иштирок этиб келмоқда..

Кафедра катта ўқитувчиси М.С.Қиёмованинг 5-синфлар учун яратилган ”Deutsch” немис тили дарслиги, ўқитувчилар учун  методик қўлланмаси яна қайта нашр этилди ва олий ўқув юртларининг нофилологик факультет талабалари  учун яратилган ”Deutsch” немис тили дарслиги яратилди. Кафедра катта ўқитувчиси Ш.Куванованинг абитуриент лойиҳаси бўйича ”Немис тилидан лексик  минимум” ўқув қўлланмаси, тестлар тўплами, ”Немис тили грамматикасидан универсал қўлланма”, ”Немис тилидан  маълумотнома”, ”Немис тилида қўшма гаплар таҳлили”, "Немис тили грамматикасидан универсал қўлланма", "Немис тили фанидан мукаммал қўлланма" каби ўқув қўлланмалари  нашр этилди. Кафедра ўқитувчиларидан А.Махмудовнинг ”Лессинг ижодида Шарқ маданияти талқини” монографияси, А.Маҳмудовнинг ”Немисча-ўзбекча тематик луғат” ўқув қўлланмаси, К.Марқаев ва Н.Махмудовалар ҳамкорликда яратган уч тилли ”Sprichworter, Пословицы, Мақоллар” қўлланмаси,  Н.Ишанқулова ҳамкорликда чоп эттирган нофилологик факультетлар талабалари учун яратилган ”Deutsch” немис тили дарслиги, Ю.Рахимова, М.Широваларнинг филология факультети талабалари учун яратилган ”Deutsch Topics”  қўлланмаси, доцент Ғ.К.Хўжаев ва ўқитувчи Ш.Ашурованинг ”Deutsch” номли ўқув қўлланмаси бугунги кунда кафедрадаги илмий, илмий-услубий ишларнинг юқори савияда олиб борилаётганлигидан дарак беради. 

Кафедра Республикамиздаги қатор олий ўқув юртларининг турдош кафедралари, Ўзбекистон Миллий университети, ОзДЖТУ, СамДЧТИ билан илмий, илмий услубий соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 

М.С.Қиёмованинг 2011 йил ”Ношир” нашриётида чоп этилган ”Deutsch” немис тили дарслиги 2014 йилда эълон қилинган ”Йилнинг энг яхши дарслик муаллифи” номинацияси бўйича 2- ўринни олишга муваффақ бўлди.

Немис тили йўналиши IV-курс талабаси Шахноза Назарова ”А.Навоий номидаги давлат стипендияси” соҳибаси бўлди. III- курс талабаси Ёвқочдиев Яҳё Германияда  бир ойлик стипендияли ўқиш грантини қўлга киритди ва ўқиб сертификат олиб келди. Немис тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси  Куванова Шаҳноза таржимонлик бўйича  Гернанияда ўтказилган семинарларда иштирок этиб келмоқда.

Кафедра илмий йўналиши: “Немис тилшунослиги, адабиётшунослиги ва ўқув услубияти”.

Кафедрада тайёрланаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар:

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайди. Мазкур йўналиш бўйича ҳозирда 90 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Бакалавриат

Асосий ўрганилаётган тил. (Тил кўникмалари интеграцияси)

Асосий ўрганилаётган тил. (Ўқиш ва ёзиш амалиёти)

Асосий ўрганилаётган тил. (Тил амалиёти аспектлари)

Тилшунослик

Тил назарияси

Адабиётшунослик

Назарий фонетика

Мустақил таълим кўникмалари

Дискурс анализ

Чет тилларни ўқитишнинг интеграллашган курси И

Асосий ўрганилаётган тил

Лексикология

Ўрганилаётган тил филологиясига кириш

Мамлакатшунослик

Ўрганилаётган тил тарихи

Стилистика ва матн таҳлили

Адабиёт назарияси

Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти (Немис  адабиёти)

Немис  тили ўқитиш методикаси

Ўқитувчи нутқ маданияти

Умумий тилшунослик

Қиёсий типология

Ўрганилаётган тил назарий грамматикаси

Таржима назарияси ва амалиёти

Иккинчи чет тили

Немис тили.(Факультетлараро) 

 Амалий чет  тили (Магистратура йўналиши учун)

 Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби: 

Маҳмудов  Алишер  Йўлдошевич        кафедра мудири, (PhD)

Марқаев Комил Шерқулович                ф.ф.н. катта ўқитувчи

Аҳмедов  Анвар   Ботирович               ф.ф.ф.д. (PhD)

Қиёмова   Маҳбуба  Султоновна         доцент

Раҳимова  Муйиба  Темировна           кат. ўқитувчи

Куванова  Шаҳноза  Омоновна            кат. ўқитувчи

Маҳмудова  Нигора  Бахромовна        кат. ўқитувчи

Бозоров Ориф Чаманович                   кат.ўқитувчи

Раҳимова   Юлдуз   Ғаниевна              ўқитувчи

Муқимова  Дилафруз  Шербоевна              ўқитувчи

Ашурова   Шаҳноза   Шовкатовна       ўқитувчи

Айматова   Гулчеҳра   Бозоровна       ўқитувчи

Рўзиева  Жулетта  Элмуродовна         ўқитувчи

Назирова  Улғуза  Насриддиновна        ўқитувчи

Эшмуродов Урал Хўжанович               ўқитувчи

Муртозаев Элёр Низомиддинович              ўқитувчи

Муродова Тахмина Бахтиёровна                ўқитувчи

Омонов Шухрат Ғаниевич                        ўқитувчи

Широва Мадина бахтиёровна              ўқитувчи

Ниёзова Мунира Жуманазаровна        ўқитувчи

Исаева Гулора Фахриддиновна             ўқитувчи

Полвонова Раъно Маматқуловна         ўқитувчи

Йўлдошева Воҳида Нараовна                ўқитувчи

Янгибоева Анорхол Қорабоевна         ўқитувчи

Жамилова Наргиза Абдисаломовна    ўқитувчи

Абдураҳимова Гуласал Хомидовна     ўқитувчи

Назарова Шаҳноза Исмат қизи            ўқитувчи

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар:

Кафедра катта ўқитувчиси  Н.Маҳмудова Самарқанд давлат чет тиллар институти   профессори Н.Қ.Турниёзов илмий маслаҳатчигида “Синтагма ва унинг нутқий воқеланиши”, Ш.Куванова Қарши давлат университети профессори Н.Шодмонов илмий раҳбарлигида “Франц Кафка асарларида киноя ва юморнинг тадқиқи” мавзуларида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. 

Кафедрада тайёрланадиган илмий-услубий ишлар: 

А.Маҳмудов -  “Г.Э.Лессинг ижодида Шарқ талқини” номли монография

А.Маҳмудов -  ”Немисча-ўзбекча тематик луғат” ўқув қўлланма

Г.К.Хўжаев/Ш.Ашурова – “Deutsch” ўқув қўлланма

Ш.Қувонова - ”Немис тилида қўшма гаплар” ўқув қўлланма.

Ш.Куванова - “Немисча-ўзбекча ўқув луғат” ўқув қўлланма.

М.Киямова - “Lehrerhandbuch” ўқитувчилар учун методик ўқув қўлланма

Ю.Рахимова/М.Широва – “Deutsche topics”

Кафедра манзили: Хорижий тиллар факультети биноси, 3-қават, 302, 323-хоналар