Бошланғич таълим кафедраси

27 октябрь 2023

Шодиев Ризамат Давронович


Бошланғич таълим кафедраси мудири,
Педагогика фанлари доктори, профессор 
Телефон: +998 91 949- 30 -43
Электрон почта: r.d07@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳафтанинг ҳар куни  соат 09:00 дан 11:00 гача

Меҳнат фаолияти

1980-1985 йй. - Тошкент  давлат университети талабаси
1985-1987 йй. -Тошкент  политехника  институти  Муборак филиали “Олий математика” кафедраси  ассистенти
1987-1988 йй. - Россия Фанлар Академияси математика институти Ленинград бўлими тадқиқотчиси
1988-1991 йй. - Россия Фанлар Академияси математика институти Ленинград бўлими аспиранти
1992-1993 йй. - Тошкент давлат техника университети Қарши филиали “Олий математика” кафедраси  катта ўқитувчиси
1993-1995 йй. - Тошкент давлат техника университети Қарши филиали умумтехника факультети декани
1995-1999 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Олий математика” кафедраси доценти
1999-2002 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти катта илмий ходими
2002-2002 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Физика ва олий математика” кафедраси доценти
2002-2006 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти иқтидорли талабалар маркази бошлиғи 
2006-2008 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Физика ва олий математика” кафедраси мудири
2008-2009 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Олий математика” кафедраси мудири
2009-2012 йй. - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори вазифасини бажарувчи
2012-2014 йй. - Қарши Давлат Университети “Бошланғич таълим” кафедраси доценти
2014-2018 йй. - Қарши Давлат Университети “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси  мудири 
2018 йилдан - ҳ.в.  - Қарши Давлат Университети “Бошланғич таълим” кафедраси  мудири 

Кафедра тарихи

    “Бошланғич таълим” кафедраси 1960 йилда Қарши давлат педагогика институтида "Бошланғич таълим методикаси" номи билан ташкил топган. Кафедрага шу ўтган даврда профессор М.Очилов, профессор Т.Ғаффорова, доцентлар Т.Расулов, Ш.Нуруллаева,  Н.Ориповалар мудирлик қилган. 2014 йил 1 апрельдан бошлаб “Ижтимой педагогика” ва “Мактабгача таълим” кафедраларини оптималлаштириш ва таркибий ўзгаришлар натижасида “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси”кафедраси ташкил топди. 2018 йил октябрь ойидан бошлаб кафедра “Бошланғич таълим” номи билан фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда мазкур кафедрага педагогика фанлари доктори, профессор  Р.Д.Шодиев мудирлик қилиб келмоқда. 2014 йил июнь ойидан бошлаб кафедрага  Шодиев Ризамат Давранович мудирлик қила бошлади.  Шодиев Ризамат Давранович кафедрага мудирлик қилаётган даврдан буён кафедрада илмий тадқиқот ишлари янада юксалиши кузатилмоқда. Бу даврга келиб, кафедрада 5А111701 - Таълим-тарбия назарияси ва методикаси  (Бошланғич таълим) магистратура ҳамда 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ҳамда 13.00.05- Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисосликлари бўйича таянч докторантура (PhD) ҳамда докторантура (DSc) фаолият юритмоқда.

2020 йилдан буён 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги Қарши давлат университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Пед.70.02 рақамли Илмий энгаш фаолият юритмоқда.
Кафедра аъзолари асосий штат 16 кишини ташкил этиб, 2 нафари фан доктори профессор,  11 нафари нафар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),   доцентлар 2 нафари катта ўқитувчи ва 1 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатади. Илмий салоҳият 82 % ни ташкил этади.
Бошланғич таълим кафедраси 5111700 – бошланғич таълим йўналиши бўйича ихтисослик  кафедраси ҳисобланади.

Асосий вазифалари

Ўқув ишлари, ўқув -услубий ишлар , илмий-тадқиқот ишлари, таълим -тарбия бериш, устоз-шогирд ишлари, ташкилий ишлар ва ҳ.к.

Ўқитиладиган фанлар

Олий математика 
Умумий педагогика 
Технология ва уни ўқитиш методикаси
Тарбиявий ишлар методикаси
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси
Халқ педагогикаси
 Педагогик маҳорат 
Мутахассисликка кириш 
Бошланғич таълимда тарбия фани
Математика ва уни ўқитиш методикаси                                                                                      

Илмий ишлар

Кафедра қошида “Модернизациялашган таълим техналогиялари” номли илмий-методик семинар доимий фаолият олиб боради
2022-2023 ўқув йили давомида кафедра аъзолари томонидан 6 та дарслик ва 10 та ўқув қўлланмалари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мувофиқлаштириш кенгашининг гувоҳномасига эга бўлиниб,  нашрдан чиқарилди ҳамда ўқув жараёнига тадбиқ этилди.
Шу билан илмий тадқиқот ишларини натижаси сифатида 4 та монография ҳам чоп эттирилган.
2018 йилдан буён кафедра мудири педагогика фанлари доктори, профессор Р.Д.Шодиев илмий раҳбарлигида 2 та фан доктори (DSc) ва 10 та педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинди.
П.ф.д., профессор Ш.Ў.Нуруллаева илмий раҳбарлигида 3 та педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 сентябрьдаги Қарорига кўра кафедра мудири Р.Д.Шодиевнинг таълим соҳасидаги кўп йиллик меҳнати эътироф этилиб “Шухрат” медали билан мукофотланди.

Кафедра сўнгги йилларда университетда етакчи ўринларда фаолият олиб бормоқда. 

Тадқиқотчилар

Умиров Азамат Абдиназарович

Тиркашев Муҳиддин Сафарович 

Ҳамкорлик

Кафедранинг халқаро ва республика ОТМ ва ИТМ лар билан ҳамкорлиги.  Қозоғистон Республикаси Мухтор  Ауэзов номидаги Шымкент давлат  университети билан тузилган шартномага мувофиқ 2022-2023 ўқув йилида  п.ф.д. проф.Ш.Ў. Нуриллаева ва  п.ф.н.  доцент У.Л. Ёзиевалар университет талабаларига ва магистрантларига “ Профилактика виртуальной аддикции учеников начальных классов”  мавзусида  маъруза  ва семинар машғулотларини ўтказдилар. П.ф.ф.д. доцент  С.Н.Юлдашев Қорақалпоғистон Республикаси Педагогларни Янги Методикаларга Ўргатиш Миллий Маркази билан ҳамкорликда олиб борилган  "Янги методикалар: замонавий педагогларнинг касбий ва шахсий ривожланиши гарови" мавзусидаги  халқаро илмий- амалий конференсияда фаол иштирок этдилар.

 

Кафедра ўқитувчилари

  • Шодиев Ризамат Давранович - п.ф.д., профессор
  • Нуруллаева Шахло Уктамовна - п.ф.д. DSc,, профессор
  • Набиев Абдисалом Муродович - п.ф.н., доцент
  • Ёзиева Умида Лутфуллаевна –  п.ф.ф.д. доцент
  • Аслонова Орзигул Пиримовна- п.ф.ф.д. доцент 
  • Бердиев Баходир Равшанович - доцент
  • Ярманова Юлдуз Буриевна – п.ф.ф.д. катта ўқитувчи
  • Йўлдошев Содиқ Норчаевич-п.ф.ф.д. доцент
  • Чориева Феруза Амруллаевна- п.ф.ф.д. катта ўқитувчи
  • Йўлдошев Жаҳонгир Тилакмуродович-  п.ф.ф.д. катта ўқитувчи
  • Казакова Марҳабо Қудратовна- п.ф.ф.д. катта ўқитувчи
  • Тиркашов Муҳиддин Сафарович - катта ўқитувчи
  • Очилов Акмал Эштемирович- п.ф.ф.д. катта ўқитувчи
  • Умиров Азамат Абдиназарович- ўқитувчи
  • Ниёзқулов Миржалол Бахтиёрович- п.ф.ф.д.PhD
  • Ражабов Адхам Умарқулович- п.ф.ф.д. PhD