Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси

10 Март, 2021

Кафедра мудири: PhD – Педагогика фанлари бўйича 

 

Камолов Ифтихор Бахтиёрович

Телефон: (+99899) 745-23-82

Электрон манзили:  qardu_tsvmg@edu.uz

Кафедра ҳақида

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси 2008 йил 20 майда Касбий таълим кафедраси негизида ташкил этилди. Кафедрада ҳозирги вақтда 22 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, шулардан: 3 нафари техника фанлари номзоди, доцент; 1 нафари PhD (Педагогика фанлари бўйича), 2 нафар катта ўқитувчи, 16 нафари ассистент-ўқитувчилар бўлиб, илмий салоҳият 20 % ни ташкил этади. 

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси”, Амалий санъат, Рангтасвир(Дастгоҳли) йўналишлари бўйича мутахассис тайёрловчи кафедра ҳисобланади. 

Ҳар йили кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларнинг ижодий ишлари Устоз ва шогирд анъаналарида ранглар жилоси номли тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси  ташкил этилади.  

Кафедрада касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилган. Кафедра кўп йиллардан бери Шаҳрисабз педагогика коллежи билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Кафедрамиз катта ўқитувчиси Э.Жабборов Қарши санъат коллежида ўриндошлик асосида дарс беради.

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талабалари доимий равишда ўзларининг ижодий асарлари билан нафақат республикамиз миқёсидаги балки бошқа мамлакатларда ўтказиладиган кўргазмаларда ҳам фаол қатнашиб келмоқдалар, ҳамда совринли ўринларни эгаллаб диплом ва сертификатлар соҳиби бўлишмоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

 

1. Чизма геометрия
2. Қаламтасвир
3. Рангтасвир. Композиция
4. Чизмачилик
6. Пластик анатомия
7. Академик қаламтасвир асослари ва композиция
8. Дастгоҳли академик рангтасвир ва композиция
9. Тасвирий саънат технологияси ва нусха кўчириш
10. Ҳайкалтарошлик
11. Амалий санъат. Бадиий безак санъати.
12. График тасвирлаш асослари
13. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ўқитиш назарияси ва методикаси
14.Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси ўқитишнинг инновацион педагогик технологиялари
15. Компьютер графикаси
16. Тасвирий санъат тарихи
17. Соялар назарияси
18. Миниатюра
19. Материалшунослик
20. Бадиий ашёларда ишлаш
21. Муҳандислик графикаси терминологияси

 

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

Камолов Ифтихор Бахтиёривич -Педогогика фанлари бўйича фалсафа доктори – кафедра мудири

Очилов Фарҳод Эгамбердиевич- т.ф.н.,доцент

Махамов Хўжааҳмад Тавашович -т.ф.н.,доцент

Жабборов Эркин Холлиевич- доцент

Астанов Толиб Мухтарович-катта ўқитувчи,

Тўраев Элёр Исоқович- катта ўқитувчи

Шафоатов Зокир Жовлиевич -ўқитувчи

Мухаммадиев Муфаззал Махманазарович- ўқитувчи

Қоржовов Бобур Жовлиевич- ўқитувчи

Муҳаммадиева Зарифа Лутфуллаевна- ўқитувчи

Мирзаев Орифжон – ўқитувчи

Сатторова Азиза Анваровна- ўқитувчи

Хўжақулов Элбек Эрматович - ўқитувчи

Мирзаев Ориф Нурмухаммадович - ўқитувчи

Ибрагимов Рустам Қудратович- ўқитувчи

Убайдуллаев Лазиз Жалолович- ўқитувчи

Эгамбердиев Мурод Фарходович- ўқитувчи

Қодиров Аббос Тиркашевич- ўқитувчи

Мавлонов Улуғбек Турсуналиевич- ўқитувчи

Тураев Илхом Рахим ўғли- ўқитувчи

Утаев Асрор Ҳалимович- ўқитувчи

Сатторов Алишер Анварович- ўқитувчи

Амирқулов Озод Иркин ўғли- ўқитувчи

Кафедрада халқаро алоқалар яхши йўлга қўйилган. Россия фадерасиясининг Белгород давлат миллий тадқиқотлар университети, Белгород давлат технология университети, Белгород давлат санъат ва маданият институти, Красноярск давлат бадиий институти, Гжел давлат университети, Орел  давлат университети, Қозоғистон Республикасининг Кўкчатов ва Жетисув  давлат университетлари ҳамда Жанубий Кореянинг Ханбат университетлари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.Уларга асосан ҳамкорлик алоқалари давом этмоқда. Ф.Очилов 2018 йил октябр ойида бир ой давомида Белгород миллий тадқиқотчилик университетида малака оширишда бўлиб қайтди. Бу вақт оралиғида Ф. Очилов Белгород давлат миллий тадқиқотлар университети ва Қарши давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик таълим дастури асосида 47.03.01. “Педагогик таълим” Тасвирий санъат ва 5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишлари бўйиша келишув шартнома имзоланди.

2019/2020ва 2020/2021 ўқув йилларида ўзаро ҳамкорлик йўналиши ташкил этилиб унга талабалар қабул қилинди. Қабул қилинган талабалар 3+1 (3 йил ҚаршиДУ да ва 1 йил Белгород ДУда) схема асосида таҳсил олишади.

Шунингдек 2018, 2019 йиллари икки ҳафта давомида Белгород давлат университети доценти А.П. Даниленко илмий сафарда Қарши давлат университетида бўлди. У бу вақт ичидаТасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши  барча курс талабалар учун маҳорат дарслари ўтказди ва маърузалар ўқиди. 

Шунингдек Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талабалари университетда бўлиб ўтадиган тадбирларда фаол иштирок этишади.

Илмий-услубий ишлар:

1. Э. Х. Жабборов. Академик қаламтасвир асослари. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2019.

2. Э. Х. Жабборов. Композиция. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2019

3. Э. Х. Жабборов. Композиция. Дарслик. Тошкент, 2020

4. И. Б. Камолов. Тасвирий санъат жанрлари. Тошкент 2018

5. Х.Т. Махамов. З. Шафоатолв. Муҳандислик графикаси. Мустақил ишлар. Қарши, 2019

6. Р.Г. Батиев, З.Ж. Шафоатов. Чизма геометрия. Услубий қўлланма. Қарши, 2019

7. Ш. Абдушукурова, З.Шафоатов. Ёғоч конструкциялар. Қарши, 2019

8.Ф.Э.Очилов., М.Р. Раджабов. “Геометрик ва проекцион чизмачиликдан мустақил ишлаш учун топшириқлар”, Ўқув услубий қўлланма- Қарши 2012- йил. 

9. М.Р.Ражабов, Ф.Э.Очилов. Муҳандислик графикаси(узатмалар)-Қарши 2014-й 

10. Ф. Очилов ва бошқалар. “Развитие научного и творческого потенциала личности в образовательном пространстве” Жамоавий монография.

Илмий-тадқиқот ишлари:

Кафедрада асосан қуйидаги илмий йўналишларда тадқиқот ишлари олиб борилади: 

1. Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат ва чизмачилик фанларини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш методикаси. 

2. Касб-ҳунар коллежларида муҳандислик графикаси фанини ўқитишни такомиллаштириш методикаси 

3. Ўқувчиларни рангли маданларга бадиий ишлов бериш жараёнларида ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияси йўналишларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 

Мазкур илмий йўналишларда техника фанлари номзоди доцент Ф.Очилов Педогогика фанлари доктори, Р.Д.Шодиевлар раҳбарлигида тадқиқот ишлари олиб борилади. 

2018 йил 11 июнь ойида кафедпамиз ўқитувчиси И.Камолов “Ўқувчиларни рангли маданларга бадиий ишлов бериш жараёнларида ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияси” мавзуси бўйича илмий иш ёқлаб педогогика фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди. 

Кафедра катта ўқитувчиси вазифасида ишлаб келган Жабборов Эркин доцент илмий унвонига эга булди(2020 йил)

Кафедра ўқитувчиси Бобур Қоржовов “Тасвирий санъат дарсларидаталабаларни мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикаси” мавзуси буйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун стажер тадқиқотчиликка чиқди.

Кафедра ўқитувчиси Зокир Шафоатовнинг фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши “Талабаларни муҳандислик графикаси фанидан график ишларни самарали ташкил этишнинг методик асослари” мавзусида тасдиқланди(23.12.2020).

Қарши давлат университети ҳузурида илмий даражалар берувчи PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02. рақамли Илмий Кенгашдакафедра мудири Камолов Ифтихор Бахтиёрович Илмий котиб вазифасида ишламоқда.

Кафедра Белгород давлат университети, Гжел давлат университети Краснояр давлат санъат институти, каби илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот    ишлари олиб борилади. 

Юқоридаги чет эл университетлари билан ҳамкорликда 2018-2019 ўқув йили июнь ойида  кафедра томонидан ҳалқаро миқёсидаги тасвирий санъат кўргазмаси қуйидаги йўналишлар бўйича  ўтказилди. 

Рангтасвир 

Графика 

Амалий санъат 

Кўргазмада Белгород давлат университети, Гжел давлат университети Краснояр давлат санъат институти, каби илмий-тадқиқот институтларидан бир қанча иштирокчилар ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашишди.

Шунингдек чет эл олий таълим муассаларидан профессор- ўқитувчилар кафедрамизда соатбай иш ҳисобида ишлашади.

Даниленко Анжела Павловна

Доцент

Соатбай

Белгород Миллий тадқиқотлар университети

Рагачев Виктор Иванович

Профессор

Соатбай

Красноярском государственном художественном институте

Коршунова Ирина Викторовна

Доцент

Соатбай

Гжел давлат университети

2020-2021 ўқув йилида қўйидаги магистратура  мутахассисликлари очилди: 5А110801-Тасвирий санъат ва амалий безак санъати  -  9 та магистр

5А110802 – Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси - 9 та магистр  кабул қилинди. 

Фан тугараклари:

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси  кафедраси ҳузурида ташкил этилган тугараклар ва уларнинг фаолияти 

Тугараклар номи

Тугарак раҳбари Ф.И.Ш.туғилган йили, лавозими, илмий даражаси

Ташкил этилган жойи

Машғулотлар давомийлиги

1

Ёш мусаввир

Тўраев Э. 1988 йил катта ўқитувчи.

Ўқув устахонада

Ҳафтада икки марта

Кафедранинг моддий техник базаси:

Кафедранинг моддий-техник таъминоти бўйича 3 та проектор, 15 та компьютер, 3 та принтер ҳамда 60 та молберт,  кўргазмали қуроллар ва ўқув қуроллари билан 100 фоиз тўлиқ таъминланган.  

Кафедра манзили: Қарши шаҳри, Кўчабоғ, 17