Университет ёшлари кўксида шараф ленталари

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Қарши давлат университети ҳамкорлигида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан миллий байроғимиз ранги акс этган шараф ленталари олийгоҳ талаба-ёшларига улашилди. Шу билан бир қаторда "Мутолаа", "Ибрат фарзандлари", "Ustoz Ai" ва "UZ chess" лойиҳалари тарғиботи бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида Ёшлар ишлар агентлиги Қарши шаҳар бўлим бошлиғи Ж.Пўлатов томонидан университет талабалари учун "Мутолаа билимдони" номли китобхонлик лойиҳаси ташкил этилиши ҳамда лойиҳа ғолиблигини қўлга кириртган талабанинг шартнома пули тўртдан бир қисми тўлаб берилиши маълум қилинди.